Римнинг "Рома" клуб бош мураббийи Луис Энрике "Парма" қарши кечган баҳсдан сўнг, журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, ўз жамоасининг ўйинидан кўнгли тўлмаганини яширмади. Унинг фикрича, жамоага барқарорлик етишмаёган экан.
"Натижадан мамнунман. Аммо, жамоа ўйинида ҳали камчиликлар бор. Биз ўйиндан ўйинга кучайиб бормоқдамиз. "Парма"га қарши баҳсда жамоа яхши ҳаракат қилди. Ўз жарима майдонимизда ҳам деярли ҳатоларсиз ўйнадик. Мана шундай ўйинни ҳар бир учрашувда амалга оширимиз керак. Аммо, бунинг учун бизга барқарорлик етишмаяпти. Бизнинг ҳозирча энг катта камчилигимиз, айнан мана шунда"- дея испаниялик мураббийнинг сўзларидан парча келтирмоқда Football Italia.