"Ювентус" сардори Жоржо Кьеллини Италия А Сериясининг 3-турида "Наполи"га қарши ўйиндаги (1:2) мағлубиятдан сўнг журналистлар билан гаплашди.
"Жамоа бутун ўйин давомида бирлашди, шунинг учун биз майдондаги ўйинимиздан хурсанд бўлишимиз керак. Биз бу ерда яхши натижага лойиқмиз, лекин ҳозир биз қила оладиган нарса - кўп ишлаш ва камроқ гапириш. Бу мавсум қийин бўлишини билардик, лекин учта ўйиндан кейин бундай натижага эришамиз деб ўйламагандик.
Қачонки сизда Криштиану каби жаҳон даражасидаги ўйинчи бўлса, жамоа ўйинида албатта ўзгариш бўлади. Биз "Ювентус"да ўтган йиллар давомида қилган барча ишлари учун Роналдудан миннатдор бўлишимиз керак, лекин биз ҳозиргидек яшашимиз ва
олдинга силжишимиз керак.
Бу Пауло Дибала жамоаси бўлади. Сўнгги икки йил ичида Криштианунинг борлиги туфайли унинг кўрсаткичлари пасайиб кетди, лекин у бу жамоанинг асосий ўйинчисидир ва ҳамма буни тан олади ",- дея Кьеллинининг сўзларини клтиради Football Italia нашри.