Кириш Регистрация
15/08 19:00 Қўқон-1912 2-1 Локомотив
16/08 19:00 Насаф - Пахтакор

«Челси»га Кавани керак

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Лондоннинг "Челси" клуби ёзда ўз сафини "Наполи"нинг уругвайлик  ҳужумчиси Эдинсон Кавани билан тўлдирмоқчи. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга қараганда, "Наполи" Кавани учун 40 миллион фунт стерлинг ундириш ниятида. "Челси" эса ёзда Фернандо Торрес ҳамда Дидье Дрогба билан хайрлашиш ниятида.

Лондонликлар Фернандо Торреснинг таҳминий трансфер нархини 20 миллион фунтга баҳолашмоқда. Дрогба эса текинга кетади. Сабаби унинг шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади ва у эркин агент сифатида жамоани тарк этиши мумкин.

"Челси"дан ташқари англиянинг бошқа бир гранди, "Манчестер Сити" ҳам Каванига кўз тиқмоқда. "Сити" раҳбарияти ёзда ўз жамоаларига янги ҳужумчи сотиб олишларини аллақачон маълум қилишган.

Манба: www.goal.com
Киритилди: 15:46, 21.02.2012.
Ўқилди: 10109 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик