Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

2021/22 йилги мавсумда Италия тожига ким эга чиқади?

Баҳо:
+ | -

Ўтган мавсум Италия А Сериясида "Интер" "Ювентус"нинг 11 йиллик гегемонлигига якун ясади. Янги мавсумни А Сериянинг кучли етти жамоасига қараганда, бироз омадсиз тарзда бошлаган бўлса-да, Турин клуби янги мавсумнинг асосий фаворити ҳисобланарди. Аммо, шуни ҳам таъкидлаш керакки, мавсум аввалида Италияда ҳақиқий мураббийлар инқилоби юз берди. Фақатгина, кучлилар орасида "Милан" ва "Аталанта" ўз устозларини жамоада сақлаб қолишга муваффақ бўлишди.  Шу муносабат билан Stadion.uz нашри А Сериянинг Скуддетто учун кураш олиб борадиган жамоаларнинг имкониятини баҳолади.

"Лацио" (5%)


Ўтган мавсумда Симоне Инзагига захира ўриндиғи етишмади. Инзаги 2020/21 йилги мавсумда анча қийналди ва "бургутлар" билан "учиб" кета олмади. Шундай бўлса-да, "Лацио" раҳбарияти бош мураббий билан хайрлашишни истамади, лекин у "Интер" устозига айланди. Бироқ, "бургутлар" янги мураббий номини эълон қилишган-да, кўпчиликни бу хабар ҳайрон қолдирди. Сигарет кўп чекадиган Сарри - ажойиб мутахассис. Бироқ унинг "Челси" ва "Ювентус"даги фаолияти яхши деб бўлмайди, лекин ундан олдин "Наполи"да у ажойиб ишларни амалга оширди.

Ёзги трансфер ойнасида "Лацио" трансферларга атиги 12 миллион евро сарфлади. Энг қиммат хариди "Бордо" марказий яримҳимоячиси Том Башич бўлди, улар учун Рим клуби 6,8 миллион евро тўлашди. Қолган 5 миллиондан ортиқ миллион Фелипе Андерсон (Вест Хэм) ва Каменович
(Чукарички) учун сарфланган. "Лацио" шунингдек, жуда юқори сифатли эркин агентга айланган футболчилар билан шартнома имзолади. Булар – Закканьи, Педро ва Хюсая. Сарри олдин Педро ва Хюсая билан ишлаган. Шунинг учун улар "бургутлар"да пайдо бўлиши кўпчиликни ажаблантирмади. "Лацио" янги мавсум стартига кучсизланмай ва жамоанинг асосини сақлаб қолиб етиб келган фаворитлардан бири ҳисобланади.


"Милан" (8%)


"Россонерилар" учун ўтган мавсум драматик тарзда ўтди. "Милан" якунда иккинчи ўринни эгаллади. Бу натижани Милан шаҳрининг бир қанча мухлислари ажойиб натижа деб ҳисоблашди. Пиоли қўл остида Кесси, Калабрия ва Эрнандес каби футболчилар ўзининг энг яхши мавсумини ўтказишди. "Милан" трансфер ойнаси бошида ўз юлдузлари Ҳакан Чалҳанўғли ва Жанлуижи Доннаруммани эркин агент сифатида қўлдан чиқаришди ва буни кўпчилик мутахассислар муваффақиятсизлик деб қабул қилишди. Шундан кейин, "Милан" уларнинг ўрнини тўлдириш ҳаракатига тушишди. Дарвозада Евро-2020нинг энг яхши ўйинчиси Доннарумма ўрнини "Лилль"дан харид қилинган Меньян эгаллади. Ушбу кипер учун миланликлар 13 миллион евро сарфлашди. Шунингдек, "Милан" "Челси"дан Фикайо Томорини 29,2 млн еврога сотиб олди. Бу клубнинг ёзги трансфер ойнасидаги энг қиммат хариди бўлди. Улар яна Браим Диасни ижарага олишди, "Реал" собиқ футболчиси  Чалҳаноғлу ўрнини эгаллади. Оливье Жиру ҳам мавсум аввалида "қизил-қоралар" аъзосига айланишди. Улар француз футболчиси учун "Челси" атиги 1 миллион евро тўлаган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Франция терма жамоаси ҳужумчиси Ибрагимович билан ажойиб тандем ҳосил қила олади. Рақобатчилар муаммоларини ҳисобга олсак, чемпионлик учун "Милан"да ҳам имкониятлар бор, лекин у ўтган мавсумдагидан юқори эмас.


Рома (10%)


Жозе Моуриньо Италияга қайтди. Португалиялик мураббий фаолиятининг энг яхши йиллари ортда қолди, лекин энди бор эътибор "Рома"га қаратилади. "Special one" Римда муваффақиятли мураббий бўладими, ёки унинг муваффақиятлари ортда қолдими, бу катта сир. Фонсека даврида "бўрилар" доимий равишда аутсайдерлар билан очко олишган, лекин деярли ҳар доим рақобатчиларга ютқазиб қўйишган.

Ўтган мавсумда "Рома" бир қанча катта трансферларни амалга оширди. Руи Патрисиу дарвозабонлар муаммосини ҳал қилади, Винья эса Евро-2020да жароҳат олган Спинацолланинг ўрнини эгаллайди. Моуриньога ҳужумчи ҳам керак эди. Шу сабаб, римликлар раҳбарияти етакчи ҳужумчиларни ҳам сотиб олишди. Ўтган мавсум "Челси" билан Европанинг клублар даражасидаги барча мусобақаларида зафар қучган Тэмми Абраҳам "бўрилар" аъзосига айланди. "Рома" раҳбарияти инглиз футболчиси учун "аристократлар" 40 миллион евро тўлашди. Кўпгина Италия ОАВда меҳнаткаш дея таъриф бериладиган Шомуродовга ҳам катта маблағ (17,5 млн.) сарфлашган. "Бўрилар"нинг асосий мақсади Чемпионлар Лигасига қайтиш ва бу мавсум А Серияда бироз шов-шув кўтаришга тайёр. Моуриньо ўзи ишлаган ҳар қандай жамоада соврин ютиб келган ("Тоттенхэм"дан ташқари) ва бу анъана "Рома"да ҳам давом этадими, буни мавсум охирида кузатамиз.

Наполи (12%)


Энди "Наполи" бош мураббийи сифатида Гаттузо ўрнини Лучано Спалетти эгаллади. Ўтган мавсум охирида неаполликлар Чемпионлар лигаси поездининг охирги вагонига "илашиб" қолиш учун ажойиб имкониятга эга бўлишди. Бироқ, "Наполи" бутун мавсум давомида қилган ҳаракатларини бир учрашув орқали йўқ қилди.  Улар охирги турда "Верона"ни мағлуб эта олишмади. Неаполликлар бошқа ёш мураббийлар билан тажриба ўтказишни хоҳламадилар ва Спалеттини жамоага олиб келишди. "Наполи"нинг олдинги ва ҳозирги мураббийлари 4-2-3-1 тактик схемада ўйнашади, яъни Неапол клубида глобал қайта қуриш бўлмаган. Жамоада яхши ижрочилар етарлича топилади, шунинг учун таркиб деярли ўзгармади. "Наполи"да ҳам чемпионлик учун имконят жуда оз, лекин рақибларнинг ҳам жиддийроқ муаммоларини сабаб қилиб кўрсатсак, Спалетти шогирдларида ҳам Скудетто учун имконият бор.

Аталанта (15%)


Бергамоликлар ўзларини Италиянинг топ-клуби сифатида кўрсатишди. Майдонда уларга ким қаршилик қилишидан қатъи назар, Гасперини тизими бир неча йилдан рақибларга жиддий қаршилик кўрсатмоқда. Алехандро Гомеснинг қишда испан клубига кетиши ҳам жамоага катта йўқотиш бўлмади, чунки Сапата, Малиновский, Муриэль ва Иличич ўз навбатида жамоага етакчилик қилишди. Милан, Рим ва Турин клублари ноаниқ кўринса-да, "Аталанта" - барқарорроқ жамоадир. Ўтган мавсумда Спортьелло ва Голлини асосий дарвозабон ролини бўлиша олмаган, лекин энди Муссо сўзсиз биринчи рақамли киперга айланиши керак. "Аталанта" - Италиянинг қувноқ ўйин кўрсатадиган энг ёрқин жамоаси. Бергамоликларда ҳар доим кучли босим бўлади. Натижалари барқарор бўлиши учун "Аталанта"да жамоавий рух ва жисмоний тайёргарликка муҳтож.


Интер (20%)


"Интер" ўтган мавсум А Серия чемпиони ҳисобланади. Милан шаҳрининг иккинчи жамоаси учун 2020/21 анча омадли келди. "Нерадзуррилар"нинг чемпионлиги асосий сабаби сифатида бош мураббий мураббий Антонио Контени кўрсатишди. Бироқ, Италиядаги мураббийлар инқилоби "Интер"ни ҳам четлаб ўтмади ва Конте молиявий муаммолар сабаб, клуб раҳбарияти билан тортишиб  қолди. Чемпионликдан кейин бироз вақт ўтиб италиялик мутахассис клубдан кетди. Шунингдек, миланликлар бир қанча етакчилари билан ҳам хайрлашишга мажбур бўлишди. Хусусан, бельгиялик ҳужумчи Ромелу Лукаку билан хайрлашишга мажбур бўлди, чунки "аристократлар" футболчи учун 115 миллион евро тўлади ва бу маблағдан воз кечиш қийин эди. Шунингдек, Ашраф Ҳакими билан ҳам мавсум якунлангач хайрлашишга мажбур бўлишди. Марокашлик учун "ПСЖ" 70 млн евро тўлади.

Бироқ, Милан клуби трансфер бозорида бир қанча яхши харидларни ҳам амалга оширди. 13,5
миллион евро эвазига улар Европанинг чемпионатида ажойиб ўйин намойиш этган "ПСВ" футболчиси Дюмфрисни сотиб олишди. Чалҳаноғлу ва Жеко эркин агент сифатида "Интер"га ўтди. Албатта, Инзагининг мураббийлик маҳорати  Контедан пастроқ, аммо "Интер"да жамоавий рух кучлироқ ва барибир клубнинг асоси сақланиб қолган. Шунинг учун "нерадзуррилар"нинг Скудетто учун яхшигина имконияти бор.

"Ювентус" (30%)


"Кекса синьора" асосий юлдузидан айрилди - Роналду "Манчестер Юнайтед"га қайтди. Дастлабки уч турда Аллегри шогирдлари фақат бир очкони қўлга киритди. Португалияликнинг кетиши бош мураббийни ўйин структурасини ўзгартиришга мажбур қилади. Энди "Юве"да индивидуал маҳорат орқали фарқ қила оладиган футболчи йўқ.

Энди Аллегри тажриба ўтказишга ва турли комбинациялардан фойдаланишга
ҳаракат қилмоқда. Агар, Аллегри Роналдунинг кетишини билганида, жамоани мавсумга яхшироқ
тайёрлаши мумкин эди. Мойсе Кин қайтгани яхши, бу Моратага ажойиб алтернатив бўлади.
"Кекса синьора" - гарчи чемпионатни муваффақиятсиз бошлаган бўлса-да, А Сериянинг асосий фаворити саналади. Чунки, уларда тажрибали ва кўпгина етакчи футболчилар ўз ўйинларини намойиш этиб улгурмаган.

 

Интернет материаллари асосида Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 17:06, 12.09.2021.
Ўқилди: 3533 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.