Кириш Регистрация
15/09 00:00 Вильярреал 1-2 Бетис
15/09 00:00 Лидс 4-1 Ньюкасл
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен 1-0 Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака 4-1 Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс 7-1 Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури 4-6 Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан 3-1 Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-1 Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн 4-0 Ан-Наср (СА)
15/09 22:00 Райо Вальекано 2-1 Эспаньол
15/09 23:00 Алавес 0-1 Валенсия
15/09 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ғарафа
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс - Кашива Рейсол
16/09 17:15 Порт - Виссел Кобе

Тома Лемарнинг сўнгги дақиқада киритган голи Ла-лига тарихидан жой олди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Атлетико" клуби яримҳимоячиси Тома Лемар "Эспаньол"га қарши 4-тур доирасидаги учрашувда рақиб дарвозасига ғалаба голини киритди. Мазкур гол Ла-лига тарихидаги сўнги дақиқаларда киритилган ғалаба голи сифатида тарихдан жой олди, деб ёзди журналист Алексис Мартин-Тамайо твиттердаги саҳифасида.

Ғалаба тўпи 98:55 дақиқада киритилди. "Атлетико" эса сафардан 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабага эришди. Лемарднинг бу голи 2019/2020 йилги мавсумда "Хетафе"га қарши учрашувнинг 98:41 дақиқасида "Леванте" ҳимоячиси Кокенинг рекордини ортда қолдирди.

 Испания чемпионатининг янги мавсумида Лемар 4 та ўйин ўтказиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Франциялик яримҳимоячи 2018 йилдан буён "Атлетико"да ўйнайди, у "матрасчилар" сафига "Монако"дан 72 миллион еврога кўчиб ўтган.

Киритилди: 21:33, 12.09.2021.
Ўқилди: 4138 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик