Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Олимпия терма жамоаси 25 февралгача БААда бўлади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси делегацияси 22 февраль куни, Тошкент вақти билан 11:30да Қатардан Бирлашган Араб Амирликларига йўл олади. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.

Жамоа у ерда 25 февралга қадар бўлади ҳамда бу йиғин доирасида Лондон-2012 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритиб бўлган Миср олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. ЎФФ расмий сайтининг қайд этишича, ушбу баҳс 24 февраль куни ўтказилиши режалаштирилган.

«Айни вақтда, жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов ҳамда делегациянинг бир қатор аъзолари, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этиш учун Сеулга йўл олишади. Шу сабаб Мисрга қарши учрашувда олимпиячиларга Марат Мифтахутдинов ва Тоҳир Кападзе устозлик қилади», дейилади ЎФФ хабарида.

БААдаги йиғинлар якунига етганидан сўнг, олимпиячилар бир неча кунга Тошкентга қайтишади. Шундан сўнг навбатдаги — Туркия йиғинига йўл олинади. Кичик Осиёдаги йиғин 29 февраль – 9 март кунлари оралиғида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Олимпиада-2012 3-саралаш босқичи сўнгги учрашувини Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболчилари БААлик тенгқурларига қарши ўтказишади. Ушбу баҳс 14 март куни Тошкентда бўлиб ўтади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 05:40, 22.02.2012.
Ўқилди: 11111 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.