Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Бавария» фахрий президенти: «Барселона» ҳаробга айланди»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» клуби фахрий президенти Ули Хёнесс «Барселона»нинг молиявий аҳволи ҳақида ўз фикрини билдирди. Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида ўзаро тўқнаш келишади.

«Барселона» аслида ҳаробга айланди. Бу жамоа Германияда бўлганида, уларга қарши банкротлик иш қўзғатилган бўларди. Каталонияликлар энди биз учун намуна ҳисобланишмайди.

«Бавария» пандемияга қадар жаҳондаги барча учун намуна бўладиган клуб эди. Кам пул сарфлаб қандай қилиб бундай натижага эришиш мумкинлигини ҳеч ким тушунмасди. Пандемия эса вазиятни оғирлаштирди. Мухлисларсиз биз миллионлаб евродан маҳрум бўлдик. Натижада ҳисобимизда мавжуд бўлган катта пуллар тамом бўлди», — деди Хёнесс.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» — «Бавария» учрашуви 14 сентябрь куни соат 00:00да «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтади.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 14:16, 14.09.2021.
Ўқилди: 7036 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5401]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2674]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2523]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2474]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1798]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1775]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1712]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1537]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1448]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик