Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония 0-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

ЕЧЛ. Бугун Мбаппе, Месси, Неймар триосига эга ПСЖ ўз юришини бошлайди (превью)

Баҳо:
+ | -

Бугун Чемпионлар Лигасининг асосий фаворитларидан бири ПСЖ клуби Бельгияда «Брюгге» клуби меҳмони бўлади ва жорий мавсум мусобақадаги илк учрашувини ўтказади.

 

Олдинги учрашувлар

Жамоалар шу пайтга қадар ўзаро икки бор тўқнаш келишган. Иккала учрашувда ҳам парижликлар ғалаба қозонишган. Ушбу ўйинлар ҳам гуруҳ босқичига тўғри келган. Бельгияда ўтган биринчи баҳсда 5:0 ҳисоби қайд этилган. Килиан Мбаппенинг хет-трики ҳамда Мауро Икардининг дубли Франция клубига уч очкони тақдим этган. Парижда ўтган баҳсда эса Мауро Икардининг 22-дақиқада киритган голи учрашув тақдирини ҳал қилганди.

Ушбу 6 очко ПСЖга А гуруҳида 16 очко билан биринчи бўлишни таъминлаб берганди. Кейинчалик, жамоа мусобақа финалига қадар етиб борган ва якунда «Бавария»га минимал ҳисобда (0:1) имкониятни бой бериб қўйганди. «Брюгге» эса ўша мавсум 3 очко билан учинчи бўлган ва гуруҳ босқичидан Европа Лигаси 1/16 финал босқичига йўл олганди.

 

Биласизми?

ПСЖ ЕЧЛда охирги 9 мавсумининг барчасида плей-оффга чиқишга муваффақ бўлган. «Брюгге» эса сўнгги 8 мавсумида гуруҳдан чиқишга уддалай олмаган.

Жорий мавсум А гуруҳидан ўтган мавсум финалчиси - "Манчестер Сити"нинг ҳам жой олиши, охирги иккита мавсум финалчилари гуруҳ босқичидаёқ тўқнаш келишлигини билдиради. Бундан ташқари, сўнгги мавсум кашфиётларидан бири - «Лейпциг» ҳам уларга муносиб қаршилик қилишга ҳаракат қилади.

 

ПСЖнинг мазкур учрашув учун берган қайдномаси билан танишиб олинг:

Таркибда халқаро ўйинлардан бироз кеч етиб келган Неймар ва Лео Месси ҳам бор. Идрисса Гее ҳамда Анхель Ди Мария дисквалификация муддатини ўташга мажбур бўлса, Марко Вератти жароҳати боис учрашувни ўтказиб юборади.

Тахминий таркиблар

Брюгге - Миньоле, Мата, Мичеле, Нсоки, Соболь, Вормер, Ритс, Ванакен, Ланг, Сова,Кетелаэре

ПСЖ - Доннарумма, Ҳакими, Маркинёс, Кимпембе, Диалло, Эррера, Паредес, Вейналдум, Месси, Мбаппе, Неймар

 

Йўқотишлар

Бельгияликлар таркибида Баланта ва Изкидерода жароҳат мавжуд,Уэслининг жисмоний ҳолати эса ўйинга тайёр эмас.

Парижликлар сафида юқорида айтиб ўтилганидек, Анхель Ди Мария ва Идриссе Гее (дисквалификация), Серхио Рамос ҳамда Марко Вератти (жароҳат), шунингдек Лейвин Кюрзава ҳам жароҳати боис баҳсда қатнаша олишмайди.

 

Рақамлар

«Брюгге»нинг Чемпионлар Лигасидаги охирги 7 учрашувидан олтитасида 2,5 тадан кўпроқ гол киритилган.

ПСЖ сўнгги 3 учрашувида фақат мағлубиятга учради (Чемпионлар Лигаси).

 

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Сандро Шарер (Швейцария)

Қанот ҳакамлари: Стефан де Алмеида, Беким Зогаж (Швейцария)

Захира ҳаками: Федайи Сан (Швейцария)

ВАР: Массимилиано Иррати (Италия)

ВАР ёрдамчиси: Стюарт Атуэлл (Англия)

 

Эслатиб ўтамиз, «Брюгге» - ПСЖ учрашуви бугун Тошкент вақти билан 00:00да бошланиши режалаштирилган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:34, 15.09.2021.
Ўқилди: 10614 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.