Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Суперлига. «Металлург» ўйин сўнгида 2та гол уриб, узоқ кутилган ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Кетма-кет мағлубиятлар гирдобига тушиб қолган “Металлург” сафарда “Андижон”ни таслим этди. Олти очколик учрашувда бекободликлар ирода кўрсатишди.

Бевосита ўйин тафсилотларига тўхталадиган бўлсак, ўйин жуда оғир кечди. Ҳам жисмонан, ҳам руҳан тушкунликка тушиб қолган “Металлург”да кадрлар муаммоси ҳам юзага қалқиб чиқди. Иброҳим Ибрагимов, Зоҳид Абдуллаев, Александр Лобанов сингари етакчи ўйинчилар жароҳат боис майдонга туша олишмади. Шунга қарамасдан Жасур Абдураимов бошчилигидаги мураббийлар штаби қийин вазиятда тўғри тактика танлай олишди. Ёш ва тажрибали ўйинчилар уйғунлигида танланган таркиб ишончни оқлади. Бутун ўйин давомида ҳимояда ҳушёр ҳаракат қилган бекободликлар ҳужум чизиғида ҳам етарлича вазиятлар яратишди.

Биринчи таймда жамоалар ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қолишди. Иккинчи таймда эса биринчи голли вазиятдан “Металлург” фойдалана олмади. Саламат Қуттибоев бўш қолган дарвозага тўпни кирита олмади. Футболнинг ўзгармас қоидаси, сен гол урмасанг, сенга уришади, деган ақида яна бир бор исботини топди. Усмонали Исмоналиев учрашув тугашига 15 дақиқа қолганда ҳисобни очди.

Ниҳоятда қийин вазиятга тушиб қолган меҳмонлар ўзларини йўқотиб қўйишмади. Цейтнотда иккита бетакрор ҳужум амалга оширилди. Аввалига Дамир Темиров олис масофадан суперзарба билан ҳисобни тенглаштирган бўлса, сўнгги дақиқада захирадан майдонга туширилган Иван Нагаев ғалаба тўпини киритишга эришди.

Кубок баҳси билан қўшиб ҳисоблаганда кетма-кет етти мағлубиятдан кейин “Металлург” яна ғалаба қозонди. Бу ютуқ жамоанинг мусобақа жадвалидаги мавқеини анча мустаҳкамлади. "Андижон" эса 13 очко билан 13-поғонада қолди.

Coca-Cola Суперлига. 18-тур
15 сентябрь, чоршанба
АНДИЖОН – МЕТАЛЛУРГ – 1:2 (0:0).
Гол: У.Исмоналиев (73), Д.Темиров (86),  И.Нагаев (89).
"Андижон": 1.Элдор Адҳамов, 2.Сардорбек Хурсанов, 3.Азамат Исроилов (11.Абдулхай Исмоилов, 74), 4.Усмонали Исмоналиев, 5.Абдувоҳид Ғуломов, 7.Шерзод Ғуломжонов (70.Диёрбек Раҳимқулов, 46), 8.Бахтиёржон Қосимов, 9. Павел Забелин, 14.Василий Совпель (10.Владислав Васильев, 46), 18.Абдуғани Камолов, 49.Пламен Димов (с).
Захира: 32.Жавоҳир Қиличев, 6. Иброҳим Отахонов, 17.Фарҳоджон Соҳибжонов, 20.Иззатилла Абдулҳақов, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 77.Хуршидбек Убайдуллаев.
"Металлург": 1.Акмал Турсунбоев, 4.Одилбек Абдумажидов, 7.Руслан Розиев (90. Абдураҳмон Абдулҳақов. 75), 8.Саламат Қуттибоев, 10.Шаҳзодбек Нурматов (48.Дилшод Раҳматуллаев, 89), 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 28.Станислав Андреев, 55.Акбар Исматуллаев (с), 70.Муҳаммад Исаев (11.Иван Нагаев, 75), 80.Фаррух Иброҳимов, 98.Дамир Темиров (79.Бобур Давлатов, 89).
Захира: 99. Владимир Вагин, 25.Шаҳзодбек Неъматжонов, 36.Аброр Саримсоқов.
Огоҳлантиришлар: Фаррух Иброҳимов (56), А.Исмоилов (90).
Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов, Артём Калинин, Шоҳнур Йўлдошев, Сардор Исматуллаев
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Александр Давиденко

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 18:34, 15.09.2021.
Ўқилди: 2075 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.