«Барселона» вингер Усмон Дембеле билан шартномани узайтириш ниятида.
Diario Sport хабарига кўра, 24 ёшли футболчи ҳам фаолиятини Каталония клубида давом эттиришга қарши эмас, аммо келишувнинг молиявий тафсилотлари ҳали ошкор қилинмади.
Дембеле 3-4 ҳафта ичида жароҳатидан фориғ бўлиши кутилмоқда. У аллақачон майдонда машғулот ўтказмоқда.