«Рома» Европа конференциялар лигаси гуруҳ босқичининг 1-тури доирасида Болгариянинг ЦСКА клубини қабул қилиб, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Римликлар ҳужумчиси Элдор Шомуродов кечаги учрашувда жамоасининг 2та голига ассистентлик қилди. Унинг узатмаларидан сўнг 38-дақиқада Стефан эл-Шааравий, 84-дақиқада эса Тэмми Абрахам рақиб дарвозасини ишғол қилишди.
Ўзбекистонлик футболчи "Рома"га ўтганидан буён 6та расмий ўйинда иштирок этиб (шундан 2тасида асосий таркибда), "гол+пас" тизими бўйича 5 (1+4) очко жамғарди.