Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Даврон Чориев: «Биринчи бўлимда ўйинимиз яхши чиқмаяпти»

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Даврон Чориев Жаҳон чемпионатининг 2-тури доирасида бўлиб ўтган Россияга қарши ўйиндан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Россияга қарши ўйин оғир ўтди. Натижа биз кутгандек бўлмади, лекин бу натижа ҳам кейинги босқичга чиқиш учун имкон беради. Кўп нарса Мисрга қарши кечадиган навбатдаги ўйинга боғлиқ.

Россияга қарши баҳс оғир кечишини кутгандик. Биринчи бўлимда кўпинчи ўйинимиз яхши чиқмаяпти. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Иккинчи таймда эса ўзимизни босиб олиб, ўз ўйинимизни намойиш эта бошладик ва ҳисобни тенглаштирдик. Баҳс сўнгида эса 2та тўп ўтказиб юбориб, мағлубиятга учрадик.

Энди бор эътиборимизни учинчи тур баҳсига қаратганмиз. Миср бизга қарши ўртоқлик ўйинида ҳамма нарсасини кўрсатмаган бўлиши мумкин. Бу жамоа сафида индивидуал жиҳатдан кучли ўйинчилар бор. Мураббийларимиз рақиб ўйинини ўрганиб чиқиб, бизга тўғри маслаҳатлар беришади. Мисрни мағлуб этамиз, деган умиддаман", — деди Чориев.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:39, 17.09.2021.
Ўқилди: 2814 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [4247]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4213]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3558]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3523]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3248]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2488]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2214]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2177]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2035]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2034]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик