Ҳужумчи ўтган ойда миллий чемпионатда 3+3 кўрсаткичини қайд этди.
Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд август ойи якунларига кўра, Германия Бундеслигасида энг яхши футболчи деб топилди. Бу ҳақда турнир расмий сайти хабар бермоқда.
21 ёшли норвегиялик ҳужумчи ўтган ойда чемпионат доирасида учта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.
Бу мавсумда Ҳоланд Германия чемпионати доирасида 4 та учрашув ўтказиб, 5 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилган.