Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Лионел Месси, Криштиану Роналду, Уэйн Руни: улар карантинда бир хил иш билан шуғулланишган

Баҳо:
+ | -

Ўтган йил аввалида коронавирус дунё бўйлаб тарқалиб кетганидан сўнг, март ойидаёқ барча спорт турлари қатори футбол ҳам тўхтатиб қўйилди. Бутун дунё худди, узлатга чўмгандек эди. Барча ўз уйида бўлиб, ижтимоий муҳит вужудга келтириш таъқиқлаб қўйилди. Шундай вазият кўплаб футбол юлдузларига ҳам тегишли бўлган. Улар ҳам ўз оилалари бағрида бир неча ой бирга бўлган. Шундай пайтларда улар, яъни футбол юлдузлари, асосан бир хил иш билан шуғулланишган. Қуйида бир нечта футболчилар номини келтириб ўтамиз.

Роналду, Месси Руни каби юлдузлар ўз шахсий уйлари ҳудудида махсус футбол майдончалари ўрнатишади. Бу уларга кучли карантин чекловлари вақтида ҳам спорт формасини сақлаб туриш, қолаверса, оилавий вақт ўтказиш учун керак бўлган.
Собиқ «Вэст Хем» футболчиси Жек Уилшер ўзининг Лондондаги уйи томорқасида футбол майдони барпо этади. Ундан ташқари, майдонча ёнида чўмилиш ҳавзаси ҳам мавжуд эди. Гарчанд бу каби воситалар Уилшерни қувонтирсада, унинг қўшниларини ташвишга солиб қўйган эди. Чунки, майдондаги дарвоза тўри уларни кўзини қамаштириб, ноқулайлик туғдираётганди.
Англия терма жамоаси афсоналари Жон Терри ҳамда Рио Фердинанднинг уйида ҳам худди Жекники каби майдонлар мавжуд бўлган. Улар бутун умрини футболга бахш этган ва оғир дамларда ҳам футбол билан ҳамнафас ҳаракат қилишди. Айниқса, Фердинанд қурган майдон нисбатан катта бўлиб, дарвозалар ҳақиқий стандарт футболники каби эди. У бу нарсага ўзини стадиондагидек ҳис қилишни исташини айтиб, изоҳ берган.

«Манчестер Юнайтед» юлдузи Пол Погба ўзининг Англиядаги уйида мўъжаз футбол майдони барпо эттиради. Полда ҳатто совуқ кунларда ўйнаш учун ички майдон ҳам мавжуд. У майдон марказидаги айлана-доира ичига ўз брендини, яъни «PP» рамзини туширган. Ажойиб маркетинг! Шундай эмасми?


Манчестер шаҳрининг яна бир жамоаси аъзоси Бенжамин Менди уйида ҳам майдон бор эди. У бу майдонда бир неча ой мобайнида машғулотлар ўтайди. Футболчи майдонидаги дарвозалар ўзига хос бўлиб, улар жуда кичик ва гол уриш мураккаб бўлган.
Яна бир футболчи Стивен Ирланд. У машиналар борасида жуда дидли экани билан танилган. Унинг кичкина майдони «Nike» фирмаси рекламалари билан бойитилган эди.

Икки футбол афсонаси Роналду ҳамда Месси бу борада ҳамманикидан ҳам катта ва табиий майдонларга эга. Собиқ «Барселона» ҳамда «Ювентус» футболчилари ўтган йили ўз жамоларида бўлган. Хусусан, Роналду Туриндаги уйида майдон қурдирган бўлса, Месси Барселона шаҳрида бу ишни амалга оширган. Шундай бўлишида Месси, Терри, Роналду, Руни ҳамда Уилшерларни бир нарса бирлаштириб турар эди. У ҳам бўлса, уларнинг фарзандлари борлиги. Футболчиларнинг барчаси ўз майдонида қадрли фарзандлари билан вақтини мириқиб ўтказишган. Қолаверса, бу билан ўз формаларини меъёрида сақлай олишган.

 


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 18:20, 18.09.2021.
Ўқилди: 9768 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Клопп фақат икки жойдан келган таклифни кўриб чиқишга тайёр [4831]

Пике Арбелоанинг дебютида муваффақиятсизликка учраган "Реал" устидан кулди [4502]

«Реал»нинг биргина футболчиси шармандали мағлубиятдан сўнг омма олдига чиқа олди [4045]

Zo'r TV телеканали 15-январь куни «Расинг» - «Барселона» ўйинини жонли трансляция қилади [3264]

Кроос: «Барселона» бирорта халқаро соврин ютмайди» [3173]

Мўманий карикатураси: Хаби Алонсо «Реал»да болалар боғчасини бошқариб келганини англаб етди [3116]

Винисиус омадсизликлар фонида «Реал»даги келажаги бўйича қарор қабул қилди [3096]

«Ман Сити» футболчиси: «Абдуқодир билан чинакам ҳамжиҳатлик ўрнатдик» [2843]

TEAMtalk: Клопп аллақачон «Реал» учун икки футболчини танлаб қўйган [2631]

Испанияда "Реал"нинг "Альбасете"дан мағлубиятидан кейинги кийиниш хонасидаги муҳит ҳақида гапирилди [2624]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.