Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Хайко Фогель: «Бавария» устидан қозонилган ғалаба ўзимизга бўлган ишончни орттирди»

Баҳо:
+ | -

Швейцариянинг «Базель» клуби бош мураббийи Хайко Фогель Европа Чемпионлари Лигасининг 1/8 финалида «Бавария» устидан қозонилган (1:0) ғалабадан хурсанд эканини яширмади

«Бугун ҳимояда жуда яхши ҳаракат қилдик. Мен футболчиларга биринчи навбатда тўпни кўпроқ назоратимиз остида ушлаб туриш лозим эканини тушунтиргандим. Буни эпалй олдик деб ўйлайман. Албатта иккинчи бўлимда амалга оширган ўзгаришларимиз ҳам ўзини оқлади».

Иккинчи бўлимда голли вазият ярата олганимиздан хурсандман. Ҳозир биз ўзимизни "еттинчи осмон"да юргандек ҳис қилмоқдамиз. Бироқ олдинда бизни жавоб учрашуви кутиб турибди. Ўйин қийин бўлиши аниқ. Бироқ ғалабадан кейин футболчиларда ўзларига бўлган ишонч янада ортди».

«Биз жавоб ўйини олдидан жуда яхши имконият ҳосил қилиб олдик. Тўғри биз фақатгина олдимизга қўйган вазифанинг ярминигина бажара олдик. Аммо ўша ишни амалга оширишга кетган меҳнатимиз учун ҳам жавоб учрашувида ўзгача кайфиятда тўп сурамиз».

«Яна бир марта қайтариб айтаман, бу ҳали охирги натижа эмас. Агар биз Германияда бўладиган ўйинда концентрациясини йўқотиб қўядиган бўлсак, бу жамоага жуда қимматга тушиши мумкин.», – дея Фогелнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УЕФА расмий сайти.

Манба: www.ru.uefa.com
Киритилди: 05:49, 23.02.2012.
Ўқилди: 10153 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.