Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Бухоро»га нима бўлмоқда?

Баҳо:
+1 | -
ФОТО: pfkbuxoro.uz

Хабарингиз бор, "Бухоро" Туркиядаги назорат ўйини доирасида Украинанинг "Ворскла" жамоасига 1:8 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Ҳозирги кунда клуб билан бирга Туркияда бўлиб турган ва ўша ерда www.pfkbuxoro.uz сайтини юритаётган Азиз Солиҳовнинг хабар беришича, бу ўйиндан олдин жамоамиз айрим муаммоларга дуч келган.

"Сабаби жуда оддий, — деб ёзади сайт администратори. — Ўша куни барча нарса "Бухоро"нинг зарарига хизмат қилди. Ўйин Сиде шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Жамоа истиқомат қилаётган меҳмонхонадан у ергача 1 соату 15 дақиқалик йўл босиб ўтиш керак. Ўйин маҳаллий вақт билан соат 16:00га белгиланган бўлиб, ҳар қандай жамоа каби "Бухоро" ҳам ўйин 1 соат қолганида стадионга етиб боришни кўзлаганди. Жамоамизни Сидега олиб кетаётган автобус эса йўлда бузилиб қолди. Вакилларимиз ташкилотчилардан бошқа автобус сўрашга мажбур бўлишди ва у автобус 40 дақиқадан сўнг етиб келди. Бошқа автобус билан стадионга етиб келганимизда, ўйин бошланишига 10 дақиқа қолганди. Ҳар қандай жамоа ўйингача ярим соат шуғулланиши лозим. Ўйинни бироз кечроқ бошлаш ҳақидаги таклифимизга эса рақиб жамоа рози бўлмади. Шунинг учун бор-йўғи 10 дақиқа шуғулландик, холос.

Ўтказилаётган кунлик машғулотлар ва назорат ўйинларидан кейин жамоада чарчоқ тўпланганди. Бу ҳам ўша кунги натижага салбий таъсир кўрсатмай қолмади. Туркиядаги йиғин якунига етиб бормоқда. Футболчилар ўз оилаларини соғинишган. Агар мазкур ўйин 5 кунлик дамдан кейин ўтказилганда, натижа бутунлай бошқача бўларди.

Чемпионат бошлангунига қадар жамоа 100 фоиз тайёр бўлишига ваъда беришди. Чемпионатда муҳим очколардан маҳрум бўлгандан кўра, назорат ўйинларида бтқазиб, камчиликларни билиб олган яхшироқ. Камчиликларни бартараф этиш учун эса вақт етарлию Биз жамоамизга ишонамиз ва уни ҳар қандай ҳолатда ҳам қўллаб-қувватлаймиз!"

Азиз Солиҳов.

Манба: www.pfkbuxoro.uz
Киритилди: 08:38, 23.02.2012.
Ўқилди: 12118 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7670]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4351]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3379]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3339]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2932]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2433]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1727]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1656]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1606]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1605]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик