Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Шўртан» «Васлуй»га имкониятни бой берди

Баҳо:
+1 | -
Foto: fcshurtan.uz

Анталиянинг Белек шаҳрида янги чемпионатга жиддий тайёргарлик кўраётган Ғузорнинг “Шўртан” клуби навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Европа Чемпионлари Лигасининг плей-офф баҳсида Голландиянинг “Твенте” клубига икки учрашув натижасига кўра (0:0, 0:2) имкониятни бой бериб, сўнгра Европа Лигаси турнирининг саралаш босқиячида Чехиянинг “Прага” клубини мағлубиятга учратиб, гуруҳ баҳсларида мусобақани давом эттирган ва гуруҳ баҳсларида Италиянинг “Лацио”, Португалиянинг “Спортинг” ва Щвейцариянинг “Цюрих” клублари билан баҳс олиб борган Руминиянинг “Васлуй” клубининг асосий таркиб футболчилари кеча Игорь Криушенко бошчилигидаги “оқ бўрилар” билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Гарчи, рақиб кучли жамоа бўлишига қарамай, “Шўртан” футболчилари жуда яхши ўйин намойиш этишди. Бироқ, дастлаб Обид Жўрабоевнинг, сўнгра эса Асрор Алиқуловнинг хатолари туфайли “Васлуй” футболчилари Александр Корнейчук дарвозасини икки марта нишонга олишди.

Мўйдин Мамазулуновнинг боши билан йўллаган зарбаси “Васлуй” дарвозабонининг
қўлига бориб тушган бўлса, Вадим Афониннинг йўллаган кучли зарбаси румин клуби дарвозабонига етарлича қийинчилик туғдирди. Бир вазиятда эса “Васлуй” дарвозабони мўъжиза туфайли ўз жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

Иккинчи бўлимда эса Игорь Криушенко бутун таркибни алмаштиришга
қарор қилди ва учрашувнинг иккинчи ярмига чиққан ёш футболчилар (иккинчи таркибда “Шўртан”нинг деярли иккинчи таркиби ҳаракат қилди) жуда ҳам чиройли ўйин намойиш этшди.

Шу тариқа, “Шўртан” бу сафарги ўртоқлик учрашувида мағлубиятга учради. Энди “оқ бўрилар” кейинги ўртоқлик  учрашувини 24 феврал куни Украинанинг “Оболонь” клуби асосий таркиб футболчиларига қарши ўтказади.

Ўртоқлик учрашуви кучли жамоага қарши бўлаётганлиги сабабли, Игорь Криушенко дастлабки бўлимда жанговор таркибни майдонга ташлади. Ушбу ўртоқлик учрашувида қуйидаги футболчилар баҳс олиб боришди:

“ШЎРТАН”: А. Корнейчук, А. Алиқулов, Ҳ. Каримов, Р. Бердимуродов, О. Жўрабоев, В. Афонин, А. Соро, И. Таран, Б. Қодирқулов, А. Амонов, М. Мамазулумов.

Захирадан майдонга тушганлар: М. Наумов, Я. Крушелницкий, В. Пономарёв, Л. Убайдуллаев, А. Жўраев, О. Каримов, П. Агбо, О. Валижонов, Ш. Хурсанов, Ҳ. Муртазоев, С. Атаев, В. Рушелницкий.

 

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 14:27, 23.02.2012.
Ўқилди: 10362 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8047]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4647]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3492]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3485]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3119]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2540]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1870]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1810]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1733]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1726]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик