Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Ўлмас иқтибослар - 7

Баҳо:
+1 | -

Менимча, Раймон Доменек - Людовик XVI давридан бери Франциянинг энг ёмон мураббийи. (Эрик Кантона)

Менинг жарима зарбаларини самарали ижро этишимнинг асосий сирини сўраяпсизми? Мен фақат дарвозага қарайман ва ўзимга ўзим: “Қани теп, Криштиану” дейман. (Роналду)

Роналду ўзининг чиройли эканини айтиб, ҳадеб мақтанавермасин. Масалан, менга Скарлетт Йоҳанссон кўпроқ ёқади (Пепе Мель, “Бетис” мураббийи)

Биз Фабио Канаварро билан жуда яқин дўстмиз. Тез тез жарима майдонида учрашиб турамиз (Франческо Тотти)

“Жанубий Корея терма жамоаси” деган тушунча бироз бошқачароқ. Европалик мураббий, эквадорлик ҳакам ва ФИФА амалдорлари бор. Ана ўшалар – Жанубий Корея терма жамоаси. (Франческо Тотти)

Агар Пеп менга “Нау Камп”нинг учинчи қаватидан пастга сакрашни буюрса, сакрайман. Чунки, “демак у ерда сакраса арзийдиган нимадир бор” деган хаёл пайдо бўлади менда. (Даниэл Алвеш)

Хоккейчилар Ер планетасини шайбанинг тузилишига ўхшаш, дейишади. Футболчилар ақллироқ. (Жорж Грэм)

Аёллар футболи бўлишига ишониш қийин. Бир хил кийинишга рози бўладиган 11 нафар аёлни қаердан топасиз? (Кевин Киган)

Бугун майдонда фақатгина бир жамоа ўйнади – “Зенит”. Анови ҳаворанг кийимлиларни жамоа дейишга тилим бормайди. Лекин бу кийим ҳакамга жуда ярашган бўларди. (Роман Широков)

Хаётимда учраган энг аҳмоқ одамни мен ахмоқлар руйхатининг иккинчи ўрнига қўйган бўлардим. Йўқ, биринчига эмас. Агар қанақадир руйхатда биринчи бўлдингми, демак унчалик аҳмоқ эмассан. (Василий Уткин)

Салом, менинг акулаларим! Таъзия маросимига хуш келибсизлар. (“Челси” ЕЧЛ да “Монако”дан ютқазгач, мураббий Раньери журналистларга)

Биз Жерардга алоҳида жисмоний машқлар бериб, елка мушакларини янада кучлироқ қиляпмиз. Чунки яқинда у жуда кўп кубокларни кўтаришига тўғри келади. (Рафа Бенитес)

Бекҳэм менинг хотиним эмас. Ҳатто унаштирилмаганмиз ҳам. (Свен Горан Эрикссон, ундан Бекҳем билан муносабатлар ҳақида сўрашганда)

 
Манба: "Стадион" газетаси
Киритилди: 16:07, 23.02.2012.
Ўқилди: 12783 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.