Англиялик собиқ машҳур футболчилардан бири Робби Фаулер ўз твиттерида Ҳиндистондаги фаолиятига якун ясаганлигини маълум қилди.
"Ҳиндистондаги фаолиятим бошланмасдан туриб якунига етган кўринади. Нима ҳам қила олардим. Бутсаларим ҳали тоза. Ўйнаш учун бошқа жой қидиришга тўғри келади",- дея ёзиб қолдирган футболчи ўз твиттерида.
Катта шов-шувларга сабаб бўлган янгича форматдаги Ҳиндистон чемпионати бошланиши сўроқ остида қолган дейилмоқда, турли манбааларда. Янги лига барча футболчи ва мураббийларни рўйхатдан ўтказиб бўлган. Аммо, чемпионат ўйинлари ўтказилиши керак бўлган Ғарбий Бенгалия штати маъмурияти билан Ҳиндистон Футбол Ассоцияцияси ўртасида (IFA) келишмовчиликлар юзага келган. Шунинг учун ҳам, янги лига раҳбарлари чемпионат ўйинларини стартини ноъмалум муддатга суриб туришга мажбур бўлишди.
Goal.com нашрининг хабар беришича чемпионат ўйинлари март ойининг ўрталаридан бошланиши кутилмоқда. Бир қатор футболчилар эса бу қарордан норози бўлишмоқда. Чемпионат ўйинларининг сурилаётганидан норози бўлган футболчилардан бири Робби Фаулер бўлди. Янги жамоаси билан шартномаси борлигига қарамай англиялик футболчи Ҳиндистонни тарк этди.