"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси ва сардори Стивен Жеррард якшанба куни Лига Кубоги финалига тайёргарлик кўраётганини ва бу баҳс мерсисайдликлар учун жуда катта аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.
"Биз "Кардифф"га қарши баҳсга жиддий тайёрланаяпмиз. Рақибни менсимаслик қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини биз ҳаммадан яхшироқ биламиз. Қолаверса бу ўйин рақибларимиз учун ҳам ўта муҳим баҳс."
"Биз сўнгги олти йил ичида бирорта ҳам соврин юта олмадик. Бу эса "Ливерпуль"дек жамоа учун жуда ёмон натижа. Якшанба куни бу ёқимсиз анъанани бузишга ҳаракат қиламиз. "Ливерпуль" сўнгги йилларда бир қатор қийинчиликларни бошдан кечирди. Энди эса ҳаммаси ортда қолди. Лига кубогидаги ғалаба янги марралар ва ғалабалар сари пойдевор бўлишини истаймиз",- дейди Жеррард АР нашрига берган интервьюсида.