Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Локомотив» Дубайдаги иккинчи учрашувда ҳам ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -
Foto: lokomotiv.uz

БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини олиб бораётган Тошкентнинг "Локомотив" клуби Кувайтнинг иккинчи жамоасини ҳам мағлубиятга учратди. Бу ҳақда клуб расмийларидан бири Маъмур Мамадалиев ўз твиттерида ёзиб қолдирди.

Манбада маълумот берилишича, "темирйўлчилар" Кувайтнинг "Казма" клубини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган. "Локомотив"нинг голларига Зайниддин Тожиев ва жамоанинг туркманистонлик легионери Максим Казанков муаллифлик қилди.

ЛОКОМОТИВ - КАЗМА (Кувайт) - 2:0
Голлар: Зайниддин Тожиев, Максим Казанков.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Оганесян шогирдлари Кувайтнинг бошқа бир жамоаси "Ан-Наср"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишган ва киритилган иккала голга ҳам Зайниддин Тожиев муаллифлик қилганди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:19, 24.02.2012.
Ўқилди: 10346 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8047]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4647]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3492]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3485]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3119]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2540]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1870]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1810]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1733]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1726]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик