Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

А серия. «Интер» - «Аталанта» ўйинида амалга оширилмаган пенальти, бекор қилинган гол ва жанговар дуранг

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 6-туридан ўрин олган «Интер» ва «Аталанта» жамоалари ўртасидаги учрашув воқеаларга бой бўлди.

Баҳснинг 5-дақиқасида Лаутаро Мартинес ҳисобни очган бўлса, тайм охирига қадар устунлик бергамоликлар томонига ўтди ва улар икки марта рақиб дарвозасига йўл топишди. Малиновский ва Толои "Интер" дарвозасини ишғол қилишди.

Иккинчи бўлимда эса "нерадзурри" темпни оширди. Оқибатда 71-дақиқада мезбонлар Жеконинг голи эвазига мувозанатни тиклашди.

Учрашувдаги асосий воқеалар сўнгги дақиқаларда рўй берди. Баҳснинг 86-дақиқасида ҳакам "Аталанта" дарвозаси томон пенальти белгилади. Димарконинг зарбасидан кейин эса тўп тўсинга тегиб юқорига кўтарилиб кетди.

Орадан 2 дақиқа ўтиб бергамоликлар рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Лекин VAR ёрдамида гол бекор қилинганини кўпчилик тушунмай қолди. "Аталанта" рақиб дарвозасини ишғол қилишдан бир неча сония аввал "Интер" посбони Ханданович майдонни тарк этаётган тўпни майдонга қайтарганди. Ўша пайтда тўп чизиқни кесиб ўтишга улгурган экан.

Шу тариқа, ҳар иккала жамоа ғалабани илиб кетиши мумкин бўлган вазиятда жанговар дуранг қайд этилди. Ушбу натижадан сўнг "Интер"нинг очколари 14тага, "Аталанта"ники эса 11тага етди.

Италия А серияси, 6-тур
Интер – Аталанта 2:2 (1:2, 1:0)
Голлар: 1:0 – 5 Мартинес, 1:1 – 30 Малиновский, 1:2 – 38 Толои, 2:2 – 71 Жеко.
Интер – Ханданович, Дармиан (Думфрис, 57), де Врей, Шкриньяр, Бастони (Димарко, 57), Перишич, Брозович, Чалханоглу (Весино, 57), Барелла (Сатриано, 90), Жеко, Мартинес (Санчес, 81).
Аталанта – Муссо, Дзаппакоста (Пашалич, 77), Паломино (Мэле, 70), Толои, Демирал, Гозенс, де Рон, Фройлер, Пессина (Гимшити, 63), Малиновский (Иличич, 62), Сапата (Пикколи, 63).
Огоҳлантиришлар: Малиновский (4), Бастони (12), Паломино (19), Сапата (21), Чалханоглу (43), Дзаппакоста (64), Барелла (70), Толои (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:16, 25.09.2021.
Ўқилди: 3051 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.