Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д - ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

АПЛ. «Ливерпуль» 6та гол урилган ўйинда «Брентфорд» майдонида очко йўқотди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Англия пермьер-лигасининг 6-тури доирасида бўлиб ўтган «Брентфорд» ва «Ливерпуль» жамоалари ўртасидаги учрашув жанговарлиги билан ажралиб турди.

Томонлар баҳс давомида ҳисобда қувлашмачоқ ўйнашди. Дастлаб мезбонлар Пиннокнинг голи эвазига ҳисобни очишган бўлса, орадан 4 дақиқа ўтиб Диогу Жота ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлим бошида эса Муҳаммад Салоҳ мерсисайдликлари олдинга олиб чиқди, аммо орадан 9 дақиқа ўтиб Янельт яна ҳисобни дуранг кўринишга келтириб қўйди.

Орадан кўп ўтмасдан "Ливерпуль"нинг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Кертис Жонс жамоасини яна олдинга олиб чиқди.

Баҳс тугашига 8 дақиқа қолганида эса «Брентфорд» ҳисобни тенглаштирди — 3:3. Гол муаллифи — Йоан Висса.

Ўйин сўнгида Клопп шогирдлари ғалаба тўпини киритишга интилишди. Аммо мезбонлар посбони Райя сэйв намойиш этиб, жамоаси учун муҳим бир очкони сақлаб қолди.

Ушбу дуранг туфайли "Ливерпуль"нинг очколари 14 очко билан пешқадамга айланган бўлса, "Брентфорд"нинг очколари 9тага етди.

Англия чемпионати, 6-тур
Брентфорд – Ливерпуль 3:3 (1:1, 2:2)
Голлар: 1:0 – 27 Пиннок, 1:1 – 31 Диогу Жота, 1:2 – 54 Салоҳ, 2:2 – 63 Янельт, 2:3 – 67 Жонс, 3:3 – 82 Висса.
Брентфорд – Райя, Янссон, Айер, Пиннок (Йоргенсен, 43), Генри, Канос, Нергор (Висса, 78), Янельт, Оньека (Баптист, 68), Тоуни, Мбемо.
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, Матип, ван Дейк, Робертсон, Хендерсон, Фабиньо, Жонс (Фирмино, 68), Салоҳ, Мане, Диогу Жота.
Огоҳлантиришлар: Оньека (44), Робертсон (70).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:45, 25.09.2021.
Ўқилди: 3929 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.