Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Гейнрихнинг голи Марадона жамоасини енгиш учун етарли бўлмади

Баҳо:
+ | -

Кеча БАА Etisalat Амирлик кубогида навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди. Олтитадан жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда ташкил қилинадиган мусобақада икки нафар ҳамюртимиз ҳаракат қилаётган "Эмирейтс" клуби ўз уйида Диего Марадона устозлик қилаётган "Ал-Васл"ни қабул қилди.

Ҳозирда мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасини эгаллаб турган "Эмирейтс" гуруҳ пешқадамига қарши кечган учрашувда навбатдаги мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди.

Учрашувни иккала легионерларимиз ҳам асосий таркибда бошлашди. "Стадион" нашрининг аниқлашича, Александр Гейнрих мезбонлар таркибида киритилган ягона голга муаллифлик қилган. Бироқ Сашанинг ҳисоб тенглаштирувчи голига олти дақиқа ўтиб Жуан Оливейра ўз голи билан жавоб берган ва жамоасига ғалаба келтирган. Бунгача учрашувнинг 20-дақиқасида "Ал-Васл"нинг учинчи рақамли футболчиси Ҳассан Али жамоасининг биринчи голини киритганди.

Ушбу мағлубият "Эмирейтс"нинг кубокдаги олтинчи мағлубияти бўлди. 9 учрашувда 5 очко (1 ғалаба, 2 дуранг) қайд этган жамоа мусобақанинг гуруҳ босқичи тугашига икки тур қолганда кейинги босқич йўлланмасини қўлга кирита олмаслиги ойдинлашди. Марадона бошчилигидаги "Ал-Васл" жамоаси эса 9 учрашувда 15 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Улар ҳисобида бешта ғалаба ва тўртта мағлубият бор.

Учрашувда иккала ҳамюртимиз ҳам тўлиқ 90 дақиқа мобайнида майдонда ҳаракат қилди. Бироқ бу жамоага ёрдам бера олгани йўқ.

БАА Etisalat Амирлик кубоги
А гуруҳи
9-тур

ЭМИРЕЙТС - АЛ-ВАСЛ - 1:2 (0:1)

Голлар: Александр Гейнрих (72) - Ҳассан Али (20), Жуан Оливейра (78).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 04:31, 24.02.2012.
Ўқилди: 10690 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7737]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4398]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3402]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3371]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2972]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2449]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1743]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1665]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1639]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1620]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик