«Барселона» ярим ҳимоячиси Педри октябрь ойида клуб билан янги шартнома имзолаши керак. Томонлар расмий баёнотга тайёргарлик кўришмоқда.
Педрига ҳозирги вазият доирасида жуда қулай шарт-шароитлар таклиф қилинган. Педри олдинроқ Испания терма жамоасининг Евродаги асосий ўйинчиси бўлган. У жароҳати туфайли сўнгги ўйинларда майдонга тушмаганди.