Calciomercato нашри «Аталанта» ва Украина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Руслан Малиновский Италиянинг бошқа жамоасига ўтиши мумкинлигини хабар қилмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, ярим ҳимоячи Миланнинг «Интер» жамоаси қизиқишлар доирасида.
Малиновский ва «Аталанта» ўртасидаги амалдаги шартнома 2023 йилгача тузилган. Футболчи 30 миллион еврога баҳоланмоқда.