Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Мусобақани 5 та гол билан бошлаган «Аякс», ўз тарихида 8-маротаба ЕЧЛда қатнашаётган «Бешиктош»ни қабул қилади (превью)

Баҳо:
+ | -

«Аякс» ҳамда «Бешиктош» клублари ўртасидаги Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 2-тур олдидан тайёрланган превьюни тақдим этамиз.

«Аякс» жорий мавсум гуруҳ босқичини сафарда «Спортинг»га қарши ўйин билан бошлади ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Энди унинг рақиби С гуруҳида биринчи очкосини ҳам қўлга киритмаган «Бешиктош» жамоаси бўлади.

Нидерландия клуби 1993 йилдан бери илк бор Туркия жамоаларига қарши ўйнайди. Олдинги турда Себастян Ҳаллернинг покери эвазига қўлга киритилган 5:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин, амстердамликлар мусобақада қайд этган ўзларининг энг йирик сафардаги ғалабаларини такрорлашди. «Бешиктош» эса илк турда Дортмунднинг «Боруссия»сини қабул қилган ҳолда имкониятни бой бериб қўйди — 1:2.

Олдинги учрашувлар

Томонлар 1993/94 йилги мавсумдан бери ҳали тўқнаш келишмаганди. Ўшанда Европа кубоги эгалари кубоги мусобақасининг иккинчи босқичида «Аякс» умумий 6:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Франк Райкард ва Роналд де Бур Амстердамда ўтган баҳсда (2:1) ғалаба голларини киритишга бўлишса, Яри Литманен Истанбулда кечган ўйинда (4:0) хет-трик муаллифига айланганди.

«Бешиктош»нинг ҳозирги мураббийи Сергей Ялчин "қора бургутлар" сафида мазкур икки ўйинда ҳам иштирок этган ва ҳатто Амстерда Меҳмет Оздилекнинг голига узатмани амалга оширганди.

«Аякс» 1966/67 йилги мавсум «Бешиктош» билан иккала тўқнашувда ҳам ғалабага эришган. Уйда ўтган баҳсда 2:0, сафардаги беллашувда эса 2:1 ҳисоблари қайд этилган. Пиет Кайзер ҳар икки учрашувда ҳам гол уришга муваффақ бўлган.

 

Жамоаларнинг ҳолати

«Аякс» ЕЧЛ гуруҳ босқичида 17-маротаба иштирок этмоқда ва бу билан Нидерландиянинг янги рекордини ўрнатди. Олдинги рекорд ПСВ клубига тегишли эди - 16. Бу жамоанигн кетма-кет 4-мавсум Чемпионлар Лигасида қатнашиши ва 2014/15 йилги мавсумдан бери илк бор автоматик тарзда гуруҳ босқичига йўл олиши ҳисобланади.

«Аякс» ўтган мавсум Нидерландиянинг 35 карра чемпиони бўлди ва қаторасига иккинчи бор бош совринни қўлга киритди.

«Аякс» Чемпионлар Лигасидаги охирги 8 гуруҳ босқичининг фақатгина биттасида плей-оффга чиқишни уддалаган ва ўша мавсум (2018/19) ярим финалга қадар етиб борган.

«Аякс» Туркия жамоаларига қарши 10 ўйиннинг саккизтасида ғалаба қозонган бўлсада, охирги марта 2015/16 йилги мавсум Европа Лигаси гуруҳ босқичида «Фенербаҳче» билан 0:0 ўйнаганди. Амстердамликлар Туркия клубларига қарши ўз майдонида ўтган сўнгги 4 учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган. Тўплар нисбати — 11:1. «Аякс» турк жамоалари билан қарама-қаршиликдаги ягона бўлиб турган мағлубиятини «Фенербаҳче»дан қабул қилиб олган (0:1).

«Бешиктош» саккизинчи бор Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этмоқда. Турк жамоалари орасида фақатгина «Галатасарой» кўпроқ (16) кўриниш берган.

«Бешиктош» сўнгги марта 2017/18 йилги мавсум ЕЧЛда қатнашган ва «Порту», «Лейпсиг» ва «Монако» билан бир гуруҳдан жой олиб, мағлубиятга учрамаган ҳолда плей-оффга чиққанди. «Бавария»га қарши иккала ўйинда эса 1:8 ҳисобида мағлуб бўлган ва мусобақани тарк этганди.

"Қора бургутлар" ўтган мавсум Туркияда 16-бор чемпион бўлишди ва сўнгги 6 йилда учинчи марта бу ишни уддалашди.

 

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Беноит Бастиен (Франция)

Қанот ҳакамлари: Хичам Закрани, Аурелио Бартомеу (Франция)

Захира ҳаками: Жереми Пигнард (Франция)

ВАР: Делаёд Вилли (Франция)

ВАР ёрдамчиси: Массимилиано Иррати (Италия)

Беноит шу пайтга қадар Туркия жамоалари ўртасидаги учрашувларда фақат бир марта ишлаган. 2018 йил Истанбулда ўтган гуруҳ босқичида «Галатасарой» «Шалке» билан тўқнаш келиб 0:0 ҳисобини қайд этганди.

Эслатиб ўтамиз, учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 21:45 да бошланиши режалаштирилган.

Манба: uefa.com
Киритилди: 07:53, 28.09.2021.
Ўқилди: 1817 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.