"Челси" клуби бош мураббийи Томас Тухель "Ювентус"га қарши ЕЧЛ тур баҳси олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. У шундай дейди:
"Бизга ким билан ўйнаётганимизни аҳамияти йўқ. Биз ўз вазифамизни қилишимиз лозим. Биз яхшироқ бўлишимиз керак. Биз рақибнинг фаолиятини яхшилаб ўрганишимиз лозим. "Ман Сити" бизни мағлуб этди ва бунга лойиқ эдик. Чунки улар ўйинни назорат қила олишди. Биз юқори прессинг ҳақида гапирганимизда ҳаммаси ошкор бўлади. Биз қисқа узатмалар пайтидаги босимдан қочишимиз керак эди. Мен узун пасслар ҳақида гапирганимда тўла ишонч ҳосил қилиб айта олмайман. Бизда ўша баҳсда Лукаку бор эди. Унга имконият тақдим эта олмадик. Бу эса ишимизни қийинлаштириб юборди. Тўпсиз ўйнаганда ўзингизга бўлган ишончни ҳам йўқотиб бораверасиз. Бу бизга ишонсизлик туйғусини берди".
"Челси" дастлабки турда "Зенит"ни мағлуб этган бўлса, "Юве" меҳмонда "Малмо"ни 0-3 ҳисобида таслим этган.