Россиянинг "Анжи" клуби ўз расмий твиттери орқали матбуотда британиянинг The Telegraph нашрига асосланиб тарқатилган, Кристофер Самбанинг нархи ҳақидаги хабарни инкор қилди.
Бироз илгари хабар берганимиздек, британиянинг The Telegraph нашри "Блэкбёрн" ҳимоячиси "Анжи"га 12 миллион фунтга тушгани ҳақида маълумот тарқатган эди. Бироқ бу маълумот ўз тасдиғини топмади.
"Telegraph Самбанинг нархи бўйича муболаға қиляпти. Ҳатто асл нархнинг яқинига ҳам келишмабди. Аслида, анча арзонроқ. "Блэкбёрн" шунақа суммани истаган эди. Аммо, орзуга айб йўқ", — дейилади клуб расмий твиттерида.