"Ливерпуль" клуби футболcчиси Алекснадр-Арнольд ҳафта сўнгидаги "Манчстер Сити"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин. Клоппнинг сўзларига кўра, футболчи "Брентфорд"га қарши баҳсда жиддий жароҳат олган.
У бу ҳақда шундай дейди: "Ҳа, бу жиддий жароҳат бўлиб чиқди. У душанба кунги машғулотлардан кейин яққол намоён бўлди. Шу сабаб у бугун биз билан Португалияга сафар қилмади. У "Сити"га қарши ўйинга тайёр бўлмайдиган кўринади. Биз унинг жароҳати тез орада бартараф бўлади деган умиддамиз".
Мерсисайдликлар АПЛда шу пайтгача мағлуб бўлмаган ягона клуб саналади.