Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Тухель ва Жоржиньо «Ювентус»га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдиришди

Баҳо:
+ | -

«Челси» устози Томас Тухель Чемпионлар Лигаси 2-туридан ўрин олган «Ювентус»га қарши ўйиндан олдин ўз фикрлари билан бўлишди.

Совринни қўлга киритган клуб муваффақиятсиз кўриниши мушкул. Ўтган мавсум биз фаворитлар қаторида эмасдик, лекин ҳар ўйин кучайиб бордик ва ишончимиз ортди. Мусобақада кейинроқ ҳақиқий даъвогар бўлиб кўриндик ва бу баъзида ёрдам бериши мумкин.

Эндиликда бизни фаворит деб аташ осон. Тажрибага эгамиз ва бу бизга қарши ўйнашганда юқорироқ баҳо беришига сабаб бўла олади. Бизга қарши ўйнаш каттароқ мотивация беради ва буни қабул қилишимиз лозим.

Ҳеч қандай сир йўқ. Биз аутсайдер ролида бўлишимиз ёки соврин учун даъвогар бўлишимиз мумкин. Фаворитмиз деб ўйламайман, аммо нималарга қодир эканлигимизни ҳаммага кўрсатдик.

Бундай кутилмалардан ўзимизни озод қилишимиз жуда муҳим ва бундай кутишлар бизнинг кутилмаларимиз бўлмайди. Вазиятга реал қарашимиз керак. Катта стандартларни талаб қиламиз ва буни яхшироқ бажарамиз.

«Челси» ярим ҳимоячиси, Италия терма жамоаси билан Евро-2020 мусобақасида ғолиб бўлган Жоржиньо «Ювентус»га қарши ўйин олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида ўз фикрлари билан бўлишди.

Албатта, тактик жиҳатдан улар жуда ҳам кучли. Улар жарима майдонлари ичида қандай ҳимояланишни билишади, жуда тартибли жамоа. «Ювентус» катта клуб ва бу ҳолат узоқ йиллардан бери давом этиб келмоқда. Уларни тезлик, қувват эвазига бузмоқчимиз ва бу қийин бўлишини ҳам биламиз. Уларни ҳурмат қилган ҳолда шуни айтаман, биз у ерга фақат ғалаба қозониш учун боряпмиз.

Манба: chelseafc.com
Киритилди: 17:43, 29.09.2021.
Ўқилди: 2314 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3280]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3132]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3091]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3037]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [2942]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2784]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [2783]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2053]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [1974]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [1946]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик