Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши гумон остида бўлган футболчилар сони яна биттага кўпайди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар тарқатмоқда.
БААнинг «Аш-Шабоб» клуби яримҳимоячиси Азиз Ҳайдаров шамоллаб қолгани сабаб, терма жамоанинг бугунги машғулотларида иштирок этмади. Шунингдек, терма етакчиларидан бири ҳисобланган футболчи назарий машғулотларда ҳам қатнашмаганман.
Бунгача ҳимоячи Акбар Исматуллаев олимпия терма жамоасининг Қатардаги машғулотлари вақтида жароҳат олганди. Футболчи терманинг 24 февраль куни Чонгчжуда бўлиб ўтган машғулотлари вақтида якка тартибда шуғулланганди.
Эслатиб ўтамиз, Вадим Абрамов Жанубий Корея ва Япония терма жамоаларига қарши учрашувлар учун жами 19 нафар футболчини терма жамоага жалб этган эди.
Жанубий Корея ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 25 февраль, шанба куни, Тошкент вақти билан 10:00да бошланади. 29 февраль куни Япония – Ўзбекистон ЖЧ-2014 саралаш учрашуви бўлиб ўтади.