Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси тақдирланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциациясида Литвада бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси футзалчилари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, футзал делегацияси раҳбари Жаҳонгир Усмонов ҳамда ассоциация бош котиби Аваз Максумов иштирок этишди.

Равшан Эрматов футзалчиларни ЎФА президенти Абдусалом Азизов номидан, қолаверса, бутун футбол жамоатчилиги номидан мундиалда қайд этилган тарихий натижа билан табриклади. Ушбу натижанинг ортида катта саи-ҳаракатлар ва жамоавий меҳнат ётганини таъкидлаб ўтди.

Футзалчилармиз йил бошидан бери Таиланд, Испания ва Португалияда йиғинлар ўтказди, ўз қитъасида етакчи ҳисобланган ва жаҳонда ўз ўрнига эга бўлган Аргентина, Испания, Португалия, Эрон ва Венесуэла каби жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказишди. Терма жамоанинг Жаҳон Чемпионатига етарлича тайёргарлик кўриши учун керакли барча шароитлар тақдим этилди.

Футзал терма жамоамизнинг анча ёш бўлганлиги сабабли кейинги мусобақаларда янада юқори натижалар қайд этишларига ишонч билдирилди. Ўз навбатида, жамоа номидан терма жамоа сардори Рустам Умаров ЎФАга эътибор учун миннатдорчилик билдирган ҳолда ассоциация музейига эсдалик совғасини топширди. Тадбир якунида футзалчилар пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 19:51, 30.09.2021.
Ўқилди: 7184 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.