Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис

Жаҳонгир Жиямуродов: «Tаклифларга қарамай, «Насаф»да қолишга қарор қилдим»

Баҳо:
+ | -

Қаршининг "Насаф" клуби ҳужумкор ҳимоячиси Жаҳонгир Жиямуродов "Voha.uz" сайтига берган интервьюси чоғида янги арафасида бир қатор кучли клублардан таклиф бўлгани, бироқ у "Насаф"да қолишни маъқул кўргани ҳақида гапириб берди.

«Мавсум аввалида, бир неча клублардан таклиф бўлди. Қайси клубдан таклиф бўлганлигининг энди аҳамияти йўқ. Сабаби “Насаф”да қолишга қарор қилдим. Шу жамоа сафида шаклландим, ўз ўйинимга эга бўлдим. Қолаверса клубдаги шарт-шароитлар бошқа клублардаги шароитлардан устунлиги бордир, лекин кам эмас. Жамоада ҳаммамиз ўйинда ҳам, бошқа пайти ҳам бир-бирмизни яхши тушунамиз. Худди бир оиладекмиз. Яна бир энг муҳим жиҳати “Насаф”нинг ажойиб мухлислари бор», дейди футболчи.

Шунингдек футболчи футболга даромад учун кириб келганларни оқламаслигини ҳам таъкидлаб ўтди.
«Ҳар бир футболчи учун авваламбор мухлислар меҳрини қозониш. Бу гапни замирида кўп маъно бор. Ахир биз яхши ўйин кўрсата олсак, маҳоратимизни намойиш қила олсак, ўйинда ижобий натижа кўрсата олсак мухлислар меҳрини қозона оламиз. Футбол бу энг кўп мухлисларга эга ўйин ҳисобланади. Шунинг учун тезда мақтовга ҳам, ғазабга ҳам дучор бўлишимиз мумкин».

«Ким яхши ўйин кўрсатса, унга бошқа клублардан ва терма жамоадан таклифлар туша бошлайди. Футболчи ҳам бошқа касб эгаларидек яхши даромад қилсам, яхши яшасам дейди. Бу тирикчилик. Буни ҳеч қандай айби йуқ. Демак ўйинчи қанча ўз устида ишлаб, яхши ўйнаса эл оғзига тушса ўйлайманки, даромади ҳам шунга яраша бўлади. Яъни сиз пулни эмас, пул сизни қувлайди», дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Voha.Uz сайти.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 08:46, 25.02.2012.
Ўқилди: 10724 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» кийиниш хонасидаги жанжалдан кейин Килиан Мбаппенинг реакцияси маълум бўлди (видео) [5208]

Вальверде Тчуамени билан низо сабабини тушунтирди [3501]

«Реал» Вальверде ва Тчуамени машғулотда иштирок этган суратларни эълон қилди (фото) [3088]

«Реал» бош мураббий лавозими учун уч нафар якуний номзодни танлаб олди [2701]

«Манчестер Сити» ҳимоячиси «Барселона» учун арзон вариант бўлиб турибди [1754]

«Реал» Вальверденинг аҳволи ҳақида маълумот берди [1692]

Килиан Мбаппе жамоадошлари ҳақида Флорентино Пересга маълумот етказган [1691]

«Абдуқодир Ҳусанов яқин вақт ичида «Реал», «Барселона» ва «Бавария» нишонига айланади» — «Сити» собиқ футболчиси [1670]

«Реал» футболчилари муштлашувдан кейин машғулотни бекор қилишни сўради [1647]

«Реал» футболчилари Альваро Арбелоага ҳақоратли лақаб қўйишди. Мураббий эса уларни жазолади [1620]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик