«Челси» ҳужумчиси Тимо Вернер келаси йилнинг ёзида жамоани тарк этиши мумкин.
"The Telegraph" тарқатган хабарга кўра, 25 ёшли футболчи "Челси" ҳужумчиси Ромелу Лукакуга ўринбосарлик вазифасини бажараётгани ёқмаяпти. Бельгиялик ўйинчи "Стемфорд Бриж"га қайтгач, Вернер атиги 2та ўйинда бошланғич таркибда майдонга тушди.
Германиялик футболчи мавсум охирига қадар кўп вақтини захира ўриндиғида ўтказадиган бўлса, ёзда «Челси»ни тарк этиши мумкин.