«Балтика»нинг 34 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячиси Виталий Денисов Калининград клубидаги фаолиятидаги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Менинг «Балтика»даги фаолиятим қандай ўтмоқда? Айтишим мумкинки, ҳозирча ёмон эмас, лекин, албатта, мен бутунлай бошқача натижага интиламан. Майдонда ва амалда ўзим нималарга қодир эканлигимни кўрсатмоқчиман! Аслида, шунинг учун мен бу ерга келдим.
Нега ҳозир менда ўйин амалиёти кам, тўртта ўйин? Ростини айтсам, билмайман. Бундай савол билан бош мураббийга мурожаат қилган маъқул. Мен яхши формадаман, 90 дақиқа ўйнашга тайёрман ва албатта, жамоага муаммоларни ҳал қилишда муносиб ёрдам бераман. Ҳозирча фаолиятимни тугатишни режалаштирмаяпман! Мен футбол ўйнашни хоҳлайман ва ўзим ёқтирган ишдан завқланаман. Мен албатта, «Балтика»мухлисларини хурсанд қилмоқчиман! Калининград клубида ажойиб ўйинларимни кўрсатишга ҳаракат қилмоқчиман. Машғулотларни давом эттираман ва мураббийга энг зўри эканимни исботлайман!», - дея Денисовнинг сўзларини келтиради «ВсеПроСпорт» нашри.