Мадриднинг «Реал» клуби француз ҳужумчиси Карим Бензема ватандоши Килиан Мбаппенинг «қаймоқранглилар» ссафига ўтиши мумкинлиги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мбаппе кўп марта Мадридга ўтиш ҳақида гапирган. У ўзини янги чемпионатда синаб кўрмоқчи. Ўйлайманки, Килиан албатта «Реал» футболчисига айланади. Фақат,бу бироз вақт талаб этади»,- дея Бенземанинг сўзларини келтиради Маrcа нашри.
Охирги трансфер ойнаси вақтида Мбаппе «Реал»га ўтишга яқин эди, лекин футболчининг ҳуқуқларига эга бўлган «ПСЖ» раҳбарияти уни қўйиб юборишга рози бўлмади.
Килианнинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзигача мўлжалланган.