Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Ла Лига. «Атлетико» ўз уйида «Барселона»га имкон қолдирмади, Луис Суаресдан гол ва ассист (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Испания Ла Лигасининг 8-туридан ўрин олган марказий учрашувида «Атлетико» ва «Барселона» жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.

Бутун ўйин давомида тўп назорати каталонияликлар томонида бўлди, аммо Симеоне жамоаси ҳимояда мустаҳкам ҳаракат қилиб, қарши ҳужумларда рақибни жазолади.

Учрашувнинг 23-дақиқасида Луис Суареснинг узатмасидан кейин Тома Лемар дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва ҳисобни очди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Суареснинг ўзи тер Штеген билан юзма-юз ҳолатга чиқиб бориб, собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди. Уругвайлик футболчи гол ургач, уни нишонламади, аксинча, "Барса" мухлисларидан узр сўради.

Иккинчи бўлимда"Барса" ҳисобни қисқартириш учун битта яхши имкониятга эга бўлди. Гавининг узатмасидан сўнг Коутиньо дарвозабон қаршисида ёлғиз қолди, аммо у тўпни дарвозабоннинг зўига тепгани учун Облак зарбани қайтарди.

Шу тариқа, ўйинда ҳисоб ўзгармади ва "кўк-анорранглилар" жорий мавсум Ла Лигадаги дастлабки мағлубиятни қабул қилиб олди.

Ушбу ғалабадан кейин «Атлетико» очколарини 17 тага етказиб олган ҳолда 2-ўринга кўтарилди. «Барселона» (12) эса 9-поғонага тушиб кетди.

Ла лига, 8-тур
2 октябрь, шанба
«Атлетико» — «Барселона» 2:0
Голлар: 1:0 – 23 Лемар, 2:0 – 44 Суарес.
«Атлетико»: Облак, Савич, Хименес, Эрмосо (Фелипе, 81), Льоренте, Карраско (Лоди, 81), Коке, де Пауль (Триппьер, 46), Лемар, Суарес (Гризманн, 72), Жоау Феликс (Корреа, 72).
«Барселона»: тер Штеген, Мингеса (де Йонг, 75), Пике, Араухо, Дест (Лангле, 86), Бускетс, Коутиньо (Фати, 64), де Йонг, Нико Гонсалес (Серхи Роберто, 46), Гави (Пуч, 75), Депай.
Огоҳлантиришлар: Гави (20), де Пауль (45), Коке (78).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 06:36, 03.10.2021.
Ўқилди: 6572 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.