"Тоттенхем" собиқ ҳимоячиси Серж Орье фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. У "Вильярреал" билан шартнома имзолашдан олдин тиббий кўрикдан ўтиши керак, дея хабар бермоқда "Carrusel Deportivo" нашри.
2020/21-йилги мавсумда Орье Англия Премер-лигасининг 19 учрашувида иштирок этиб, 2та гол урди.
1-сентябрьда у "шпорлар" билан шартномани бекор қилди ва ҳозир эркин агент мақомида бўлиб турибди.