Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Лукаку кетди деб куйинманг, ахир у бор-ку!

Баҳо:
+1 | -

Футболда мухлислар билан ҳисоблашиш ҳеч қайси замонда осон бўлмаган. Лекин ўз ихлосмандларингни соврин билан хурсанд қилсанг, бу бошқача туйғу беради, албатта. Айниқса, 10 йилдан кейин қўлга киритилаётган чемпионлик бўлса. «Ранжтилган» атамасини бу ёзда клубининг энг яхши ҳужумчисини йўқотган «Интер» фанатларига ишлатсак тўғри бўлади. Айниқса, чемпионликдан кейин, бу янада аламлироқ туюлади. Сотувдан кўп ўтмай, бутун клубни елкасида кўтариб юрган футболчи ўрнига 35 ёшли фахрий Эдин Жеко олиб келинди. Аниқроғи, текинга трансфер қилинди.

Эдин Жеконинг Римни тарк этиши «Рома» мухлисларини унчалик ҳам ташвишга солгани йӯқ, аслида. Негаки, ҳужумчи охирги пайтларда жамоасига деярли ёрдам бера олмай қолганди. Жеко 6 йил мобайнида Италия пойтахтида ўзининг 3 та энг яхши мавсумини ўтказди. Қолган уч йилида, хатто «дубль» муаллифи бўла олмади. Фаолиятининг сўнгги йилида эса «Олимпико» стадионида ўз фаолиятидаги энг ёмон мавсумни ўтказди. Шундай қилиб, воқеалар сўнгида «Сан Сиро»га бир мавсумда 24 голли Лукаку ўрнига 7 голли, пенсионер Жеко олиб келинди. Бу нарса клуб мухлисларини чемпионлик ҳимоясига бўлган умидларини сўндира бошлади. Аммо, янги мавсумнинг ҳозирги қисмига келиб, юқорида айтилган гаплар ноўрин эканлиги ўз тасдиғини топди. 7 турдан кейин Жеко голлари сони бўйича ўтган мавсумдаги бутун статистикасидан атиги 1 та голга ортда қолмоқда. Яъни ҳужумчи ҳозиргача 6 та гол уришга эришди. У ўтмишда қандай ҳаракат қилган бўлса, ҳозир ҳам шу темпда давом этмоқда. Бу ҳақда ҳужумчининг ўзи шундай дейди: «Албатта, мен мавсумни мана шундай муваффақиятли бошлашга умид қилгандим. Негаки, мен ўз имкониятларим ва қобилиятларим билан нималарга қодир эканимни яхши биламан. «Интер» айнан шунинг учун мен билан шартнома тузган. Мен майдонда доимо барча куч-ғайратим билан ҳаракат қилганман».

Кучли ишонч! Албатта, у бундай дейишга муносиб. У исботланган истеъдод эгаси. Буни шанба оқшомидаги баҳсда ҳам кўрсатиб қўйди. Ўйиннинг 58 дақиқасида майдонга тушган ҳужумчи мағлуб бўлаётган жамоасини 32 дақиқа ичида ғалабага эриштира олди. «Интер» «Сассуоло» билан баҳсда ўйинни ҳар томонлама бой бераётган эди. Жамоа мағлубият томон қадам босганди. Аммо Жеконинг келиши ўйин картинасини бутунлай буриб юборди. У майдонда тўпга биринчи тегинишидаёқ гол уришга муваффақ бўлди. Босниялик страйкер жарима майдончасига яхши кириб борди ва Иван Перишичнинг оширган тўпини боши билан дарвозага жойлади. У кичик эпизод ўлароқ, ўз профессионаллигини намойиш этди ва вақт кетаётганлигини билиб, ҳатто голни ҳам нишонламади. Фақатгина жамоасини руҳлантириб қўйди, холос. Воқеадан 20 дақиқа ўтгач, катта саҳнада яна у пайдо бўлади. 78 дақиқада ҳимоячиларни доғда қолдириб, дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва пенальти ишлади. Бунда Мартинез мақтовларга сазовар бўлди, аммо ҳаммасига Жеко сабабчи эди. Жамоавий ўйин сирларини жуда яхши эгаллаган ҳужумчи ўйин сўнгида ғалаба нашидасини шериклари билан баҳам кўрди. Ўйиндан кейин Жеко шундай дейди: «Сиз заҳирадан туширилар экансиз, ўйинда бурилиш ясай олишингиз талаб этилади. Сизга шунинг учун мураббийдан ижозат тегади, аслида. Бизда иқтидорли футболчилар кўп, аммо ҳаммасига ҳам майдонда имкон берилавермайди. Майдонга туширилган ўйинчи вазифаси учун 100 фоиздан кўпроқ ҳаракат қилиши шарт. Бугун биз шундай қилдик ва якунда натижа биз тарафда бўлди».

Эдин Жеконинг хариди шов-шувли, қиммат ёки эътибор марказида бўлмаган бўлиши мумкиндир. Лекин унинг голга бўлган иштиёқини кўриб, унинг майдонда доимо фойдалилигига амин бўласиз. Эдин барқарор тўпурар ва исталган жамоага ўзини баҳшийда қила оладиган фидойи инсон. Айнан шу тарафлари билан у Италиядаги бошқа футболчилардан ажралиб туради. «Интер» мухлисларига маслаҳат – Лукаку кетганидан қайғурманг. У орқали келган даромаддан хурсанд бўлинг. Ромелунинг ўрни яқин бир-икки йил ичида билинмайди!

 

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 20:24, 04.10.2021.
Ўқилди: 4632 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.