Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

ЕЧЛда қовун туширган ҳакамлар: Чақирдан Чақиргача

Баҳо:
+1 | -

Европа чемпионлар лигаси доирасидаги 2-турдан ўрин олган “Милан” “Атлетико” ўртасидаги баҳс ҳамманинг ёдида бўлса керак. Ўша ўйинда бош ҳакам сифатида иш олиб борган Жунайт Чақирнинг баъзи қарорлари ўйиннинг боришига ва якуний натижага бир қанча ўз таъсирини ўтказганининг гувоҳи бўлдик. Ҳамма ҳам хато қилади. Бош ҳакамларнинг кўплаб хатоларини кўрганмиз. Stadion.uz бугунги мақолада Чемпионлар лигасида энг эсда қоларли ҳакамлар хатолари ҳақида сўзлайди.

Жунайт Чақир (“Манчестер Юнайтед” - “Реал Мадрид” - 1:2, 2013 йил)
Чемпионлар лигаси 2013 йилги мавсуми 1/16 финал доирасида “Манчестер Юнайтед” “Реал Мадрид” ўртасидаги тўқнашув жуда қизғин воқеаларга бой бўлган. Испанияда ўтган биринчи баҳс 1:1 ҳисобида ўз якунига етган эди. Жавоб учрашувида Рамоснинг автоголи манкунианликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан эди. Ишончли ғалаба сари олдимлаётган инглизлар, кутилмаганда, Нанининг қизил картoчкаси туфайли умидсизликга тушганди. Ўша ўйин бош ҳаками Жунайт Чақир Нанининг хавфли ўйини учун қизил карточка кўрсатган эди. Ўша қарор яқин кунларгача мухлислар орасидаги кўплаб баҳсларга сабаб бўлган эди. Бир киши кам бўлиб қолган “қизил иблислар” якунда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраб ўз юришини тўхтатган эди.

Том Эвребе (“Челси” - “Барселона” - 1:1. 2009 йил)
2009-йилги “Барселона” энг даҳшатли жамоалардан бири эди. Уларни тўхтатишнинг имкони бўлмаган, лекин “аристократлар” деярли буни уддалаган эди. Агар Том Эвребенинг ғалати қарорлари бўлмаганда. Ҳакамнинг “Барселона” дарвозасига ҳеч қайси вазиятда пенальти бермагани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Ваҳолангки, “кўк-анорранглилар” 5 марта ўз жарима майдончаси ичида қўл билан ўйнаган эди. Натижада ўйин 1:1 ҳисобида якунланган ва каталонияликлар меҳмондаги гол эвазига финал йўлланмасига эга чиқишганди. Германиялик Баллак ўша ўйинда ҳакамнинг ортидан қандай қувлаганини кўрган бўлсангиз керак. Бу ҳақиқатдан катта мемга айланиб улгурган.

Виктор Кашшай (“Реал Мадрид” - “Бавария” - 4:2. 2017 йил)
Бу жамоалар ўртасидаги қарама-қаршилик ҳеч қачон, ҳеч кимни бефарқ қолдирмаган бўлса керак. Энг ёдда қоларлиси 2017-йилги тўқнашув эди. Биринчи баҳсда Германияда “галактикос" бир киши кам бўлиб деярли бир тайм ўйнаган “рекордмейстер”ни 1:2 ҳисобида мағлубиятга учратганди. “Бернабеу”даги жавоб баҳсининг ҳам асосий вақти худди шундай натижа билан якунланган. Қўшимча таймларда эса, Марсело ва Роналду жуфтлиги ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйган. Лекин ўша голларнинг орасида офсайддан урилган гол немис жамоасини синдириб қўйган эди. Натижада Мадрид клуби рақибни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратгани ҳамманинг ёдида бўлса керак.

Дениз Айтекин (“Барселона” - “ПСЖ” - 6:1. 2017 йил)
Ха бу тарихий “камбек” қайд этилган баҳс ҳамманинг ёдида. “Камп Ноу”да сунъий тарзда ер қимирлаши содир этилган оқшомдаги бош реферининг ҳаракатлари ҳам кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлгани аниқ. Шунчаки илк ўйинда парижликлар каталонияликларни еб ташлаган эди. 4-0 ҳисобидан Энрике шогирдлари қандай чиқиб кетиши мумкинлигини кузатиш ҳаммага қизиқ эди. Ўйиннинг кулминацияси 91-дақиқада Луис Суарес ишлаган пенальти эди. Луис жарима майдончаси ичида йиқилишга жуда уста футболчи. Айнан ўша вазиятда “ПСЖ” футболчиларидан бўлган контактда уругвайлик ўхшатиб йиқилиб берган эди ва ўша вазият “камбек”нинг асосий сабабчиси бўлган десак муболаға бўлмайди. Ўша вазият эса ҳали ҳануз муҳокама қилинади. Дениз Айтекин эса, ўйиндан сўнг УЕФА томонидан жазоланган. Нима бўлганда ҳам, ўша ўйин барча футбол ишқибозлари учун даҳшатли “ремантада”ни тақдим этганди.

Жунайт Чақир (“Милан” - “Атлетико” - 1:2. 2021 йил)
Яқинда бўлиб ўтган баҳсни ҳеч ким унутиб улгурмаган бўлса керак. Италия клуби 20-дақиқада Рафаел Леау томонидан киритилган гол эвазига ғалаба қозонаётган эди. 29-дақиқада “россенори” ярим химоячиси Френк Кессига кўрсатилган иккинчи сариқ карточкадан сўнг бир киши кам бўлиб қолди. Ўйиннинг тугаш арафасида мадридликлар ҳисобни тенглаштирди ва 97-дақиқада Суареснинг пенальтидан урган голи эвазига ғалаба қозониб кетди. Чақир нафақат ўша иккинчи сариқ карточка, балки бошқа вазиятлардаги қарорлари ҳам баҳсларга сабаб бўлди. Шу тариқа “Сан-сиро” эгалари мағлубиятга учради. Туркиялик ҳакам эса УЕФА томонидан жазоланди.

Бу албатта ҳаммаси эмас. Футбол тарихи бундай хатоликларнинг кўпини кўрган. Булар шунчаки яқин ўтмишда ЧЛда содир бўлган ва ҳамманинг ёдида қолган вазиятлар эди. Қизиқ томони шундаки, ҳар беш баҳсда ҳам ҳакамларнинг қарори испан клубларига фойда келтирган. Сизнингча бу шунчаки тасодифми?

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:14, 04.10.2021.
Ўқилди: 8503 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.