Ҳужумчи Роберт Левандовски 2023 йилгача бўлган амалдаги шартномаси тугагач, "Бавария"да қолишга қарши эмас.
Bild журналисти Кристиан Фолкнинг сўзларига кўра, мюнхенликлар Роберт билан шартномани 2025 йилгача узайтирмоқчи.
Энди Левандовски, "Бавария" у билан янги шартнома имзолаш вариантини кўриб чиқаётгани ҳақида қўнғироқ олишни хоҳламоқда.
Жорий мавсумда 33 ёшли ҳужумчи Германия чемпионатининг 7 турида майдонга тушиб, шунча гол урди.