"Тоттенхэм" клуби аъзоси Брайн Гил жароҳатланган Маркоз Льоренте ўрнига Испания терма жамоасига жалб этилди. "Атлетико" вингери "Барселона"га қарши кечган учрашувда ўнг оёқ сон қисмидан жиддий жароҳат олган эди.
Шу сабаб Луис Энрике Гилни танлаган. Футболчи Испания либосида олтита ўйинда иштирок этган. У "Тоттенхэм"га келганидан буён саккизта баҳсда майдонга туширилган.
Испания терма жамоаси Миллатлар Лигаси ярим финалида Италияга қарши меҳмонда баҳс юритади.