Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Златан – автомобиллар шайдоси

Баҳо:
+ | -

Швеция терма жамоаси афсонаси Златан Ибрагимович ҳозирда Италиянинг «Милан» клубида фаолият юритмоқда. У узоқ йиллик фаолияти давомида дунёнинг кўплаб нуқталарида бўлиб қайтди. Яқиндагина 40 ёшни қарши олган қаҳрамонимиз машиналарни коллекция қилишга жуда ҳам қизиқади. У бензин сарфлайдиган машиналар учун алоҳида танловларга эга. Ҳозир эса шу кунгача футболчи дидига ёққан машиналарни санаб ўтамиз.

У туғилган куни арафасида ўзи учун «Ferrari» Sf90 моделини харид қилди. Сўнгра, Instagram тармоғига «туғилган кунинг билан Златан» деб пост ёзиб қолдирди.
Итальян автоконсернининг ишқибози «АT 40» моделини ҳам сотиб олган эди. Ушбу суперкар дунёда атиги 499 та одамда мавжуд, холос. Автоқурилма 2,9 сонияда ўз тезлигини 60 километр/соатгача кўтара олади. Максимал тезлиги эса 211 километр/ соатга тенг.
Златан Ибрагимович 2019 йилда, 38 ёшида дунёдаги энг қиммат машинани сотиб олган. У ҳам «Ferrari» маҳсулоти ва «Monza SP2» деб номланади. Машина 1,4 миллион фунтга харид қилинган бўлиб, ҳаммада қизиқиш уйғотганди.

2005-2009 йиллар давомида футболчининг энг ёқтирган автоулови бу «Ferrari F430» эди. Ўша пайтда бундай модель «Челси» афсонаси Жон Террида ҳам бўлган. Инглиз футболчиси уни Лондон кўчалари бўйлаб ҳайдаб юрган.
Бўй жиҳатдан анча гавдали ва узун бўлган Златан учун ичи кенг ҳамда қулай машина керак эди. Шу сабаб, у «Милан»га қайтганидан кейин янги машина сотиб олишга қарор қилади. Марказий ҳужумчи кўп ўтмай, машғулотларга ўзининг 160 минг фунтлик «Lamborghini Urus» русумли автомобилида кела бошлайди. «Urus» версиясидаги автолар ҳозирда кўплаб юлдуз футболчиларнинг севимлисига айланган. Хусусан, Криштиану Роналду ҳам яқинда шу номдаги машинани Каррингтон кўчаларида миниб юргани ижтимоий тармоқларда тарқалганди.

Яна «Ferrari» маҳсулотларига қайтамиз. Фақатгина дунё бўйлаб 400 дона «Enzo» моделидаги автолар компания томонидан ишлаб чиқарилган. Златан эса шундай машинага эга инсонлардан биридир. Ушбу модель кўплаб аукционларда миллион фунтдан қимматроққа сотилганди. «Enzo» маркалари 2002 йилда лойиҳалаштирила бошлаган бўлиб, унда Формула Бир(F1) стандартлари қўлланилган. Хуллас, мукаммал пойгачи машина!


Италиянинг яна бир люкс автолар ишлаб чиқарувчи компанияси бўлмиш, «Maserati» Златан муҳаббатини қозонган. Шунинг учун у Италиядаги даврини мана шу ном остидаги машиналарни сотиб олиш билан ҳам ўтказган. 2011 йилда футболчи 92 миллион фунт эвазига «Maserati MC Stardale» версиясини сотиб олган. Аммо ушбу версия жаҳон бозорига сотувга чиқарилганида 120 минг фунтдан сотилганди. Бу автомобиль атиги 4 сонияда 62 километр тезликка чиқа олади. Златан ҳар қандай маҳсулотларни «чекланган версияси»ни яхши кўради. Юқоридаги маълумотлар ҳам шунга ишора қилмоқда. 2014 йилда у 700 минг фунтга немис автоишлабчиқарувчиси бўлган «Pirscge»нинг «Spyder» маркасини харид қилади. Бундай супермашиналар жаҳонда 918 та ишлаб чиқарилган ва 2015 йилдаёқ сотиб тугатилган. Ушбу версия «Porsche» тайёрлаган гибрид-автомобиллар авлодининг илк нусхаси эди.

2014 йилда ҳозирда 40 га кирган футболчи 33 ёшда эди. Айнан ана шу пайт Швециянинг «Volvo» корпорацияси унга расмий элчилик мақомини беради. Златан автоконсерн рекламаларида кўриниш бера бошлайди. Кўплаб футболчилар ўзларига ҳамкорлик қилган автомобиль маҳсулотларидан фойдаланмайди. Шунга қарамай, Ибрагимович «МЮ»да ўйнаб юрган пайтлари жамоа машғулотлари учун айнан «Volvo» томонидан тақдим этилган «XC90» модели билан келар эди. Машина нархи ўша пайтларда 52 минг фунт бўлган. Ҳа, бу қиймат Златан учун арзимас нарса. Ахир у миллион фунтдан қимматроқ бўлган автокарлар миниб ўрганиб қолган...

 

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 16:40, 05.10.2021.
Ўқилди: 3098 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.