Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

«Ньюкасл» клуби бош мураббийлигига асосий номзодлар ҳақида

Баҳо:
+ | -

АПЛда яна бир гигант клуб пайдо бўлиши кутилмоқда. Саудия ҳукумати Қатарнинг «BeIN Sports» телеканалига қўйилган таъқиқни бекор қилиш тўғрисидаги қароридан сўнг, зиддиятли масалалар барҳам топадиган кўринади. Кечаги воқеалардан кейин «Ньюкасл» араб шайхлари қўлига ўтганидан барча хабардор бўлса керак. Эндиликда, клуб тубдан ислоҳ қилиниши ва ўсиши айтилмоқда. Клуб мухлислари аллақачон Килиан Мбаппе каби катта маблағ сўрайдиган юлдузларни орзу қилишни бошлаб юборган. Жамоа устози Стив Брюс тез орада ишдан кетиши айтилган. Мухлисларнинг 94 фоизи уни ишдан кетишига ҳайрихоҳлик билдиришган. У кетгач, ўрнига бошқа бир машҳур, тажрибали ва кучли мураббий олиб келиниши керак бўлади. Қуйида шу ўринга номзодлар ҳақида сўз боради.

Антонио Конте (Италия)

Собиқ «Челси» устози ҳозирда ишсиз саналади. У ўтган мавсумда «Интер»ни чемпион қилганидан сўнг, клубдан кетганди. 52 ёшли итальян мутахассиси ҳозирда телекўрсатувларда махсус вакил сифатида ишламоқда. Аммо унга «Ньюкасл» томонидан таклиф этиладиган катта маош, уни яна футболга қайтариши мумкин.

Рафаэль Бенитес (Испания)

«Ньюкасл» мухлислари Рафа Бенитесни яхши кўришади. Чунки у 3 йил давомида жамоа билан ишлаган ва уларда меҳр уйғота олган. Испаниялик мутахассис Майк Эшли қўл-остида касалга чалинади ва ўз ишини тарк этади. 61 ёшли мураббий бу мавсумда «Эвертон» билан яхши старт намойиш этди. Рафа «Гудисон Парк»да ҳам ўз ихлосмандларига эга бўлди. Лекин эски жамоасидан жиддий таклиф берилса, боз устига бу таклиф катта маблағни ўз ичига олса, у ҳолда қайтишни ўйлаб кўрса бўлади.

Френк Лемпард (Англия)

«Челси» афсонаси Френк Лемпард январь ойида «Стемфорд Бриж»ни тарк этганидан буён тўққиз ойдан бери ишсиз саналади. Собиқ Англия термаси юлдузи ўзи учун тўғри келадиган жойдан таклиф кутмоқда. Агар шундай жой чиқса, ўз имкониятларини яна синашга тайёр бўлади. Балки ўша жой «Сент-Жеймс Парк» бўлар? Яна ким билади дейсиз...

Жозе Моуриньо (Португалия)

Моуриньо АПЛдаги кетма-кет уч марта истеъфоларидан кейин, ҳозирда «Рома»да фаолият юритмоқда. Унинг сўнгги, «Тоттенхэм»даги иши, айниқса шармандали тарзда якунланганди. Шундай бўлса ҳам у инглиз олий лигасига яхши таклиф орқали қайтиш имкониятини сақлаб турибди. Унга «Ньюкасл» мос номзод сифатида таклиф юбориш эҳтимоли мавжуд.

Роберто Манчини (Италия)

Роберто Манчинининг номи ва даражаси Италияни Европа чемпионига айлантирганидан кейин, айниқса машҳур бўлиб кетди. 56 ёшли мутахассис яна клуб бошқарувига қайтиши мумкин. Ва бу қайтиш «Ньюкасл» томонидан таъминланиши айтилган. Шу сабаб Манчини ҳам янги тузилажак шайхлар жамоасининг мураббийлигига потенциал номзод сифатида кўрсатилган.

 


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 11:55, 08.10.2021.
Ўқилди: 6726 марта.
Фикрлар: 36 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.