«Арсенал» «Зенит» ҳужумчиси Сердар Азмунга қизиқиш билдирмоқда.
Goal.com хабарига кўра, «канонирлар» эронлик футболчини Александр Лаказеттнинг ўринбосари сифатида кўришади, у ёзда жамоани тарк этиши кутилмоқда.
2022 йилнинг ёзида Азмуннинг «Зенит» билан шартномаси тугайди ва у эркин агент сифатида имзоланиши мумкин.
Азмун жорий мавсум 12 та ўйинда 6 та гол уришга эришди.