“Ливерпуль” олти йиллик совринсиз мавсумлардан сўнг ниҳоят Англия Лига кубогида зафар қучди. Бу сафарги рақиб Англия қуйи дивизиони — чемпионшипнинг 6-поғонасини эгаллаб турган Уэльснинг “Кардифф Сити” жамоаси бўлди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида кутилмаганда уэльсликлар ҳужумга зўр беришди ва натижада 19-даиқага келиб улар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Гол муаллифи Ли Мэйсон бўлди. Уэльс терма жамоаси аъзоси Рейнанинг оёқлари орасидан дарвозани ишғол қилди.
“Ливерпуль”нинг гол уриши эса иккинчи бўлимнинг 15-дақиқасига қадар чўзилди. Ўша пайтдап Даунинг томонидан амалга оширилган тўпни аввалига Кэррол дарвоза томон йўналтирди. Йўл-йўлакай Луис Суарес тўп йўналишини ўзгартирди. Тўп эса устунга тегиб қайтди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Мартин Шкртел мувозанатни тиклади.
Асосий вақтда ҳисоб ўзгармагач, ҳакам икки бўлимдан иборат 15-дақиқадан қўшимча вақт белгилади. Учинчи бўлимда иккала жамоа ҳам гол кирита олмаган бўлса, сўнгги бўлимда аввалига Дирк Кюйт ҳимоячиларнинг хатоси тасодифан оёғига ўнғай тушиб қолган тўпни дарвозага жойлаб қўйган бўлса, 118-дақиқада уэльсликлар барибир жавоб тўпини киритишди. Драматик руҳда кечган учрашувда якуний ҳисоб барибир ғолибни аниқлаб бермади. Пенальтилар сериясида эса иккала жамоанинг ҳам асаблари дош бермасди. Жеррард, Адамлар хатога йўл қўйишди. Бироқ барибир тажриба ўз сўзини айтиб премьер-лига вакили ғалабани илиб кетди — 2:3.
Ливерпуль олти йилдан кейин илк марта кичик бўлсада, мана шундай байрам оғушида қолди.
«CURLING CUP»
ФИНАЛ
КАРДИФФ СИТИ – ЛИВЕРПУЛЬ – 2:2 (1:0, 0:1, 0:0, 1:1), пенальтилар бўйича - 2:3
Голлар: Мэйсон (19), Тернер (118) – Шкртел (60), Кюйт (108).
КАРДИФФ СИТИ: Хитон, Тернер, Хадсон (Жеррард, 100), Макнотон (Блэйк, 107), Тэйлор, Кауи, Уиттингем, Гуннарссон, Мэйсон (Кишш, 91), Жестед, Миллер.
ЛИВЕРПУЛЬ: Рейна, Жонсон, Шкртел, Аггер (Каррагер, 87), Хосе Энрике, Адам, Хендерсон (Беллами, 58), Жеррард, Даунинг, Кэрролл (Кюйт, 103), Суарес.
Огоҳлантиришлар: Хендерсон (53), Кишш (99), Тернер (118).