"Челси" ҳимоячиси Антонио Рюдигер фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин, бу ҳақида "ABC" нашри хабар берди.
Маълумотлар кўра, 28 ёшли Немис футболчисига "Реал Мадрид" даъвогарлик қилмоқда, клуб ҳимоячини кейинги йил учун асосий трансфер мақсади қилиб қўйган. Футболчининг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига этади.
Рюдигер жорий мавсум "аристократлар" сафида 10та ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урди ва 4та сариқ карточка ишлаб олди. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.