«Ньюкасл» араб шайхлари қўлига ўтгач, эндиликда янги реформалар кутилмоқда. Жамоага 14 йил эгалик қилган Майк Эшли чўкаётган кемасини арабларга топшириб кетди. Саудияликлар миллиардлари клубни чекланмаган қудрат билан таъминлашга қодирдир, аммо пул ҳамма нарсани ўзгартира олмайди. Амалдаги жамоа устози Стив Брюс ҳам Майк Эшли кетганидан сўнг, унга чиқиш эшиклари кўрсатилишини билиб турибди. Бу ҳам бир ўзгариш, катта ўзгариш. Қуйида яқин орада клубда ўзгартирилиши аниқ бўлган жиҳатлар ҳақида сўз боради.
1. Янги мураббий олиш келиш
Эдди Ҳов ва Крис Вайлдер Брюсни алмаштириш керак эканини айтиб турган пайтда, араблар келиб қолди. Энди клуб мухлислари Антонио Конте ёки Зайниддин Зидан каби топ менежер исташмоқда. Улар, келиши биланоқ, жамоага ўз таъсирини ўтказа оладиган, муҳим масалаларни тўғри ҳал қила оладиган мутахассис хоҳлайди. Дарҳақиқат, клубнинг ҳозирги 19 ўрнини тезлик билан йўққа чиқариш зарур. Агар янги тайинланажак мураббий январгача бу ишни уддалай олса, кейин саудияликлар қишки ойнада янги юлдуз футболчи излай бошлайди.
2. Таркибни қайта кўриб чиқиш
«Ньюкасл»нинг ҳозирги таркиби тўлиқ соғайишга муҳтож бўлиб турибди. Январь ойи эса бу учун энг яхши пайт саналади. Шундай бўлса ҳам бу босқичма-босқич жараён бўлиб, саудияликлар бу учун бирданига катта пул ажратиб юбормайди, албатта. Шунинг учун, Муҳаммад Салоҳ ёки Килиан Мбаппе сингари ўйинчиларни олиб келишни орзу қилаётган жамоа мухлисларини ҳафсаласи пир бўлиши мумкин. Аммо майдондаги таркибда марказий ҳимоячи, марказий ярим ҳимоячи ва ҳужумчи масаласини дарҳол ижобий ҳал қилиш зарур.
3. Сен-Максимeнни асраш
Барчанинг ўй-ҳаёлида ким билан шартнома тузилар экан, деган савол турган бир пайтда, жорий таркиб футболчиларини ҳам унутмаслик зарур. Жумладан, жамоа билан 2026 йилгача шартномаси бор Аллан Сен-Максимeн шу туришини ўзиёқ, клуб афсонаси ҳисобланади. Унинг саъй-ҳаракатлари билан «Magpies» ҳозирда АПЛда ҳаракат қилмоқда. Уни жамоада ушлаб қолиш, айниқса ҳозир муҳимдир. Бугунги кунда Мартин Дубравка, Жо Уиллок, Мигель Алмирон ҳамда Каллум Уилсон каби футболчилар жамоа асосини ташкил этади. Уларнинг фонида майдондаги Сан-Максименнинг ҳаракатлари янада жозибалироқ чиқмоқда. Шу сабаб, кейинги ёзда гигантлар томонидан нишонга олинган француз ҳужумчиси, жамоани тарк этиши мумкин деган гап-сўзлар мавжуд. Аслида, кетса ҳам уни биров айблашга ҳаққи бўлмайди. Аммо шу кеча-кундузда ҳаммаси ўзгарди. Энди жамоада Алланни сақлаб қолиш устувор вазифага айланиши керак.
4. Алан Ширер ва Кевин Кигaн каби жамоа афсоналарини жалб этиш
Майк Эшли ўз даврида Киган ва Ширерларни жамоага яқинлаштирмаганди. Янги эгалар эса уларни бундан қутқариши, жамоага жалб этиши керак. Уз вақтида, Киган 2008 йилда жамоа футболчиси Игнасио Гонсалесга YouTube`да клиплар кўришни таъқиқлагач, бош мураббийликдан озод этилган эди. Шундан сўнг, клуб афсонаси бу ҳақда шундай ёзган: «Улар «Ньюкасл»дан ўйинчоқ ясашди. Буни айтиш қанчалик оғриқли бўлса ҳам, мен ортиқ бу ерда қола олмайман. Бир кун келиб, улар кетганидан сўнг, мен ҳам қайтаман». Ушбу сўзлардан англаб олиш мумкинки, афсоналар ўз клублари учун ишлашга яна тайёр бўлади.
5. Мухлислар билан ишлаш
Бир неча йил мухлислар билан ишлашдаги совуққонликдан кейин, улар билан яна мулоқотни йўлга қўйиш, бу асосий нарса эканини тушуниб етиш керак бўлади. Эшли клубнинг мухлислар армиясини худди харидор сифатида кўрган ва улар билан мулоқот қилишни истамаган. Бундан буён ҳаммаси очиқ ва маданиятли ҳолда бўлиши зарур ва бу нарса саудияликларнинг ҳам инсон ҳуқуқлари борасидаги имижига таъсир кўрсатади(ижобий/салбий). Хусусан, янги эга арабларнинг диссидент(давлат сиёсатидан норози) журналисти Жамол Қошиқчининг ўлдирлиши борасидаги саволлар тўғри берилган ва очиқлигича қолмоқда. Бу эса уларнинг бошини гўёки саҳродаги қуёш тиғида куйдиришдек гап.Хулоса қилиб айтганда, араблар ҳукмронлиги Англияда яна биттага кўпайди. Энди улар янгидан жамоа қуришади. Вақт ўтиши билан ўзгаришлар ҳам кўзга ташланади. Бу ўзгаришларни амалга ошириш учун юқоридаги амалларни тезлик билан ижро этиш зарур.
инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси