Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Малайзия терма жамоасини «янчиб ташлади»

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси халқаро ўртоқлик учрашувилари доирасида Малайзияга қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли ва голларга бой ўтган беллашувда, вакилларимиз йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Бироз сокин тарзда бошланган учрашувдаги дастлабки гол 17-дақиқада киритилди. Жалолиддин Машариповнинг ажойиб узатмасидан кейин, яхши позицияга чиқиб борган Фаррух Сайфиев Достонбек Ҳамдамовга ажойиб узатма берди ва Ҳамдамов ҳисобни очди — 1:0.

28-дақиқада Жалолиддин Машариповнинг чиройли ҳаракатларидан сўнг, Достонбек дублни расмийлаштирди — 2:0. 3-гол ҳам ўзини унчалик кўп куттирмади. Яна ўша чап қанотдан уюштирилган ҳужумни Ҳусайн Норчаев гол билан якунлади — 3:0. Тайм охирроғида Малайзия терма жамоаси  аъзоси Бадрол Бахтиар ҳисобни биттага қисқартирди — 4:1.

Иккинчи тайм ҳам бироз вакилларимиз устунлигида бошланди ва бу 67-дақиқада ўз тасдиғини топди. Заҳирадан майдонга қўшилган Иброҳимҳалил Йўлдошев ҳисобни яна йирик кўринишга келтириб қўйди. Баҳснинг охирги дақиқаларида Азизбек Амонов ҳисобни 5:1 кўринишга келтириб қўйди. Ўйиннинг қолган дақиқалари ҳам ҳужумларга бой тарзда кечди, аммо ҳар икки терма жамоага ҳам гол уриш насиб қилмади.

9 октябрь (шанба)
Халқаро ўртоқлик учрашуви.
ЎЗБЕКИСТОН – МАЛАЙЗИЯ - 5:1
Иордания. «Amman International stadium» 

Голлар: Достон Ҳамдамов 17, - 1:0. Достон Ҳамдамов 29, - 2:0 (Жалолиддин Машарипов). Ҳусайн Норчаев 33, - 3:0 (Фарруҳ Сайфиев). Бадрол Бахтияр 45+1, - 3:1, Иброҳимҳалил Йўлдошев (Жалолиддин Машарипов) 68,  - 4:1, Азиз Амонов (Игорь Сергеев) 87,  - 5:1

Ўзбекистон: Валижон Раҳимов, Рустам Ашурматов (Достон Турсунов, 71), Ҳусниддин Алиқулов, Фарруҳ Сайфиев (Иброҳимҳалил Йўлдошев, 60) , Дилшод Саитов, Отабек Шукуров (Акмал Мозговой60), Азиз Ғаниев, Жалолиддин Машарипов, Достон Ҳамдамов (Шаҳбоз Умаров, 71), Ҳусайн Норчаев ( Азиз Амонов, 80) Элдор Шомуродов (Игорь Сергеев 60)

Захира: Ўткир Юсупов, Элдор Суюнов, Ислом Қобилов,  Хожиакбар Алижонов,Абдулла Абдуллаев, Ойбек Бозоров, 

Малайзия: Хаирул Фаҳми, Ризал Газали, Аидил Зафуан, Ирфан Закария, Ариф Фадзилаҳ, Акрам Маҳинан, Кенни Паллраж, Фаисал Ҳалим, Бадрол Баҳтиар, Ҳакими Абдуллаҳ (Сияфиқ Аҳмад, 37) Луқман Ҳаким

Киритилди: 21:56, 09.10.2021.
Ўқилди: 11634 марта.
Фикрлар: 39 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик